Мояк атрофидаги туниcа вагиналиснинг висцерал ва париетал пардалари орасидаги суюқлик миқдорини кўпайиб кетишига гидросел дейилади. Аслида жуда кам миқдорда суюқлик бўлади, бу суюқлик моякларни баъзи ташқи таъсирлардан сақлаш ва бемалол ҳаракатланишини таъминлайди.
Суюқлик бир тарафдан ишлаб чиқарилади ва бир тарафдан сўрилади шу ҳолат мувозанатда бўлади. Агар сўрилишни бузилиши рўй берса гидросел ривожланади. Одатда мояк пардалари атрофида бўлганидек, фуниcулус атрофида ҳам суюқлик топланиши мумкин бу ҳолатда фуникуляр гидросел дейилади. Аҳоли орасида бу касаллик 1% учрайди.
Гидроселе сабаблари
Болаларда ҳам катталарда ҳам учраши мумкин. Гидросел бирламчи, болаларда проcэссус вагиналисни бекилмасдан қолиши бўлса, катталарда эса идиопатикдир. Бундан ташқари мояк буралиб қолиши, орхит, травма ва ўсма ҳолатларида иккиламчи ривожланади бундай ҳолатлар ўткир гидросел деб баҳоланади. Камдан кам ҳолатларда ингуинал варикоселектомия ёки чурраларни операциясидан сўнг ҳам ривожланади.
Ташхис
Обеъктив кўрикда қўйилади. Ёрғоқда оғриқсиз шиш топилади, орқадан нур берилганда нурни ўтказади. Ўсма ҳолатларида нур ўтмайди. УТТ ташхисни янада аниқлаштиради.
Гидроселе белгилари
Ёрғоқда шиш, оғриқсиз, вақт мобайнида ортиб боради. Шишни катта кичиклигига ёки оғриқ бор йўқлигига, косметик таъсирига қараб ё назоратга олинади ё даволанади. Болаларда тугулгандан сўнг қорин ичи босимни ортиши билан кўзга ташланади чурра билан бирга ва алоҳида учраши мумкин. Агар чурра билан бирга келса даволаш керак бўлади. Фақатгина гидросел бўлса 2 ёшгача кутиш тавсия этилади, жуда катта бўлмаган ўлчамларда.
2ёшдан кейин қайтмаганларини очиқ жарроҳлик усулида даволанади.
Гидроселе касаллигини даволаш
Хирургик ва хирургик бўлмаган икки хил усул даво мавжуд. Хирургик бўлмаганларга кузатув, суюқликни аспирацияси ва склеротерапия усулларидир. Хирургик бир неча усуллари мавжуд бўлиб энг кўп винкелман усули фойдаланилади.
Аспирацияни бир неча бор қайталаш хавфи юқорилиги учун одатда бажарилмайди. Склеротерапия анча кенг тарқалган бўлишига қарамай тузалиб кетиш эҳтимоли 36-100%дир.
Очиқ хирургик операциялар болаларда ва катталарда фарқлидир. Болаларда одатда чов соҳасидан очилади ва бира тўла чурра бор йўқлигини ҳам текширилиб, бўлса тузатилади.
Катталарда ёрқъоқни ўзи бўйлама ёки кўндаланг кесма билан очилиб суюқликни бўшатиб қайта ҳосил бўлмаслиги учун турли усуллардан фойдаланилади.
Қайталаниш эҳтимоли жуда кам.
Одатда операция 30-60минут давом этади, жароҳатда резина дренаж қўйилади ва 24-48 соат ичида олиб ташланади, бемор 1-2кун шифохонада қолиши мумкин.
Гидроселе асоратлари
Жуда кам бўлса ҳам қуйидаги асоратлар учраб туради: қонаш, гематосел, пиёсел, жароҳат инфекцияси, эпидидимоорхит, сcротал абсетс, сепсис, бепуштлик. Бундан ташқари анестизиологик асоратлар ҳам учраши мумкин.
Бу ҳолатдан беморлар операция олди суҳбат тушунтирилади ва розилик хати олинади.
Операциядан кейин:
Сўрилиб кетмайдиган иплар 7 кунга келиб олинади ва шундан сўнг чўмильишга рухсат берилади. Плавка, тарз ич кийим тавсия этилади (1 ҳафта), профлактик мақсадда 7-10кун антибиотиклар, оғриқсизлантирувчилар ва яллиғланишга қарши дорилар олинади. Таблетка шаклида олинса яхшироқ бўлади.
Касалликни белгилари 1-2ойда батамом ўтиб кетади, рутин (мажбурий) назорати йўқ.
Мутахассис: Муродов Зарифжон
Манба: Andrology.uz