Ёшим 38 да. Шифокорлар менга фиброз-кистоз мастопатия ташҳисини қўйишганди. 2 ой давомида керакли барча муолажаларни олдим. Бироқ касаллик яна қайталаяпти. Қандай қилиб бу дарддан бутунлай ҳалос бўлиш мумкин?
Нигора Маҳмудова, маммолог:
Мастопатия аёлларда энг кўп учрайдиган касалликлардан бири бўлиб, сут безлари тўқималарида яллиғланиш билан боғлиқ ҳолатдир. Касалликни даволаш мумкин. Шунчаки муолажа турини тўғри танлаш ва шифокор назоратида бўлиш керак. Агар аввалги муолажалар кор қилмаётган бўлса, бошқа шифокорга учраб, муолажанинг бошқа турларини қўллашингиз керак.
Манба: Sugdiyona.uz