Турмуш қурганимга саккиз йил бўлди. Аммо Ҳануз фарзанд кўрмадик. Сўнгги вақтларда эрим ҳам анча ўзгариб қолган. Жинсий яқинликдан кўнгли қолганини айтаяпти. Нима қилишга ҳайронман….
Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:
Аёлнинг узоқ вақт ҳомиладор бўлолмаслиги эр-хотин муносабатларида акс этиши мумкин. Зеро эркаклар аёлларга нисбатан таъсирчан бўлишади. Шу вақтгача тиббий текширувлардан ўтган бўлсангиз керак. Балки муолажа ҳам олгандирсиз. Диққат қилинг, агар сизда ҳайз цикли меъёрида бўлса, жинсий аъзоларда яллиғланиш, сурункали касалликлар кузатилмаса, гормонлар таҳлили нормал ҳолатни кўрсатса, вақти соати билан албатта фарзандли бўласиз. Шу ўринда жуфтингизнинг соғлиғига ҳам аҳамият беринг. Сиз билан бирга у ҳам тиббий текширувлардан ўтган бўлиши, уруғ таҳлили ўтказилган бўлиши керак.
Манба: Sugdiyona.uz
Assalomualaykum yaxshimisiz! Meni akam b.n yangalar 1 yarim yil yashashdi lekin farzandi bòmadi endi ajrashyapdi bir oilani buzilishini men hohlamayman yashashini hohlaymiz. Shunga qanday madlahat berolardiz?