Соғлом оила - соғлом келажак

Эркакларда бепуштлик: сабаблари, турлари ва диагностикаси

Эркаклар бепуштлиги ҳозирги кунда энг катта муаммолардан бири. Авваллари бепуштликка эркакларнинг сабабчи бўлиш даражаси 30 % ни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 45 %га кўтарилган. Статистика кўрсаткичларига қараганда эркаклар репродуктив тизими томонидан муаммолар борган сари кўпаймоқда. Эркак бепуштлиги деганда, унинг охирги 12 ой ичида фаол жинсий алоқада бўлиб, контрасептив воситалардан фойдаланмаганда, аёлнинг ҳомиладор бўла олмаслигига айтилади.

Эркаклар бепуштлиги сабаблари

Эркакларни ота бўлиш бахтидан мосво қилувчи касаллик сабаблари бир қанча бўлиши мумкин. Булар организмда кетаётган умумий патологиялар ва эркаклар жинсий аъзоларида учрайдиган касалликлар бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда бепуштликка биргина сабаб етарли бўлса, баъзида бир неча патологиялар натижасида келиб чиқади. Касалликнинг прогнози унинг вақтида тўғри диагностикаси ва даво чоралари олиб борилишига боғлиқ.

Варикоселе

Варикоселе – ҳар 7 бепуштликка дучор бўлган эркаклардан бирида учрайди. Касаллик асосида уруғ тизимчасидаги (каналидаги) веналарнинг кенгайиши ётади. Бу канал орқали сперма суюқлиги чиқади. Варикоселе натижасида уруғдонда ҳарорат бироз кўтарилади, бу эса сперматозоидлар ҳолатига таъсир кўрсатади. Бу каби патологияларни фақатгина шифокор аниқлай олади. Шунинг учун эркаклар ўз вақтида шифокор кўригидан ўтиши талаб этилади.

Жисний аъзолар ривожланиши камчиликлари ва уларнинг жароҳатланиши

Ўтказилган жароҳатлар ёки жинсий аъзоларнинг ривожланишидаги камчиликлар сабабли бепуштлик келиб чиқиши кўп ҳолларда кузатилади.

Уларга қуйидагилар киради:

  • Крипторхизм – мояклар (уруғдоннинг) ёрғоққа тушмаслиги;
  • Гипоспадия – жинсий олат ривожланиш аномалияси, сийдик чиқариш канали олат бошчасига эмас, бошқа жойга очилади;
  • Монорхизм – бир дона мояк бўлиши;
  • Эписпадия; бепуштликни даволаш

Генетик аномалиялар

Бундай ҳолатлар бепуштликка камдан-кам сабабчи бўлади. Чунки туғиладиган фарзанд шунчаки туғма дефектлар билан дунёга келиб, у умуман жинсий фаол бўлмаслиги мумкин.

Инфекция натижасида келиб чиққан бепуштлик

Кўп ҳолларда эркаклар сийдик-таносил органларида яллиғланиш жараёни кечиши ҳисобига бепуштлик келиб чиқади. Организмда инфекциялар (вирус, бактерия, замбуруғ) айланиб юриши ҳисобига лейкоцитлар сони ошади, лейкоцитлар сперматозоидларни ёпишқоқлигини ошириб, уларни қуюқ шаклга келтириб қўяди. Кўпинча текширувда қуйидаги қўзғатувчилар аниқланади:

ЎҚИНГ:   Аёлларда бепуштлик: сабаб ва ечимлар

Эътибор беринг: сийдик-таносил аъзоларига инфекцион агент тушиши уретрит ва простатит чақиради. Бу касалликлар фақатгина шифокор томонидан даволанади. Препаратлар қўзғатувчи тури ва унинг сезувчанлигига асосланиб танланади.

Жинсий заифлик

Жисний заифлик алоқа вақтида эрта эякуляция (эрта бўшашиш), импотенция ёки эрекциянинг бузилиши билан тушунтирилади.

Иммунологик тизим муаммолари

Эркак иммун тизими томонидан келиб чиққан камчиликлар махсус моддалар ажратиб чиқишига олиб келади, улар эса инсоннинг ўз сперматозоидларини зарарлайди ва уларнинг уруғлантириш хусусиятини йўқотади.

Гормонал бузилишлар

Бепуштликка олиб келувчи гормонал патологияларга қуйидагилар киради:

  • Гипоталамус етишмовчилиги;
  • Тестостерон етишмовчилиги;
  • Қандли диабет;
  • Мояк (уруғдонларнинг) етишмаслиги (туғма ёки орттирилган);
  • Гиперпролактинемия;
  • Гипофиз етишмовчилиги;
  • Қалқонсимон без камчиликлари;

Жарроҳлик аралашуви

Баъзи жарроҳлик амалиётлари, масалан чов чурраси, уретра стриктураси (торайиб ёпилиб қолиши), вазоэктомия, сийдик пуфаги резекцияси, симпатектамия, простатектомия операциялари ўтказилгандан кейин бепуштлик келиб чиқиши мумкин.

Системали касалликларнинг даволаганда

Айрим терапиялар эркаклар репродуктив тизимига зарарли таъсир кўрсатади. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Гормонотерапия;
  • Транквилизаторлар;
  • Нитрофуранлар;
  • Нур терапияси;
  • Анаболик стероидлар;
  • Кимё терапия;
  • Сулфаниламидлар;
  • Гипотензив воситалар;
  • Наркотиклар;
  • Бронхиал астма, қандли диабет, туберкулез (сил), жигар сиррози ва шу каби системали касалликлар эркаклар бепуштлигига ҳам олиб келиши мумкин. Эркакларда бепушлик сабаблари

Бепуштликка олиб келувчи ташқи факторлар

  • Спиртли ичимликлар кўп ичиш;
  • Чекиш;
  • Наркотик воситалар;
  • Экология;
  • Пеститсидлар таъсири;
  • Айрим минерал ва витаминлар етишмаслиги;
  • Иссиқ душ, сауналарда кўп вақт бўлиш, организмнинг исиб кетиши;
  • Ҳаддан ортиқ жисмоний зўриқиш;
  • Заҳарли буғ, оғир металлар билан сурункали заҳарланиш;
  • Ионлаштирувчи нурлар қабул қилиш.

Эркаклар бепуштлиги турлари

Фарзанд кўра олмасликка олиб келувчи сабаблар туридан қатъий назар бепуштлик қуйидаги турларга бўлинади:

  • 1-даражали бепуштлик;
  • 2-даражали бепуштлик.

Эркакларда 1-даражали бепуштлик

Бу даража эркакларнинг йил давомида фаол, ҳимояланмаган ҳолда жинсий алоқа қилса ҳам, аёлнинг ҳомиладор бўла олмаслигини кўрсатади. Диагноз қуйидаги ҳолатлар эркак кишида аниқлансагина қўйилади:

  • Гормонал статусдаги камчиликлар;
  • Жинсий аъзолар патологиялари, туғма ёки орттирилган;
  • Варикоселе;
  • Анамнезда жинсий аъзолар жароҳатлари;
  • Генетик жиҳатдан камчиликлар;
  • Иммунитетнинг сусайиши.
ЎҚИНГ:   Жинсий ожизлик сезаётган эркаклар ўзига қандай ёрдам бериши мумкин?

Бепуштликнинг 1-даражаси 3 хил типда кечади:

  • Секретор – гормонал камчиликлар туфайли сперматогенез жараёнида бузилишлар;
  • Иммунологик – эркак организмида антиспермал антителолар ишлаб чиқарилиб сперматозоидларга таъсир кўрсатади, шунинг ҳисобига сперматозоидлар ҳаракатланиши камаяди ва тухум ҳужайрани уруғлантира олмайди;
  • Обструктив – уруғ чиқазувчи каналларнинг беркилиб қолиши.бепуштликни даволаш

Эркакларда 2-даражали бепуштлик

Бундай диагноз эркакларда аввал фарзандли бўлиш кузатилган, лекин ҳозирги даврга келиб уруғлантириш қобилияти йўқолган эркакларга қўйилади. Бу касалликка сабаб 1-даражали бепуштлик каби бўлади:

  • Анаболик, транквилизаторлар қабул қилиш;
  • Варикоселе;
  • Жарроҳлик амалиётлари ўтказганлиги;
  • Кимё ва нур терапияси;
  • Орттирилган уруғ йўллари беркилиб қолиши, простатовезикули, эпидидимит, уретрит, жароҳатлар натижасида;
  • Умумий системали патологиялар қандли диабет, жигар сиррози, туберкулез (сил), бронхиал астма;
  • Қалқонсимон без касалликлари.

Эркаклардаги бепуштлик белгилари

Одатда эркаклар бепуштликда шикоят қилмайдилар, фақатгина фарзанд кўра олмаслик «дарди» безовта қилади. Инсон ўзини яхши ҳис қилади, жинсий фаол бўлади, фарзанд кўришни режалаштиради, ҳимоя воситаларидан вос кечиб қўшилгандан кейин, аёлда ҳомиладорлик кузатилавермайди ва эркак дарров бепуштликка гумон қилади.

Эркакларда бепуштлик 3 патологик жараён асосида кечади:

Бепуштликда текширувлар

Диагностика бепуштликни даволашда биринчи қадам ҳисобланади. Унинг ўз вақтида ва тўғри олиб борилиши келажакда касалликни даволашда катта роль ўйнайди. Бепуштликка гумон қилинганда қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • Андролог кўруви. Шифокор физикал текширувлар ўтказади, анамнез йиғади, ўтказилган касалликлар сўраб суриштирилади;
  • Инструментал текширувлар;
  • Лаборатор текширувлар;

Инструментал текширувларга қуйидагилар киради:

  • Ёрғоқ УТТ (УЗИ) текшируви уруғдон (мояк) ларнинг умумий ҳолати, унинг структур тузилиши, патологик ўзгаришлар бор йўқлигини аниқлаб беради;
  • Рангли доплерография уруғдон ва мояк веналарининг рефлюкси ва варикоселе кузатилаётганлигини аниқлаб беради;
  • Уруғдон (мояк) биопсияси (ЭКО (ташқи уруғлантириш) учун мояк тўқималарини генетик текшириш).
ЎҚИНГ:   Мояклар ҳолатини мустақил баҳолаш

Лаборатор текширувлар қуйидагилар:

  • Қон таркибида гормон миқдори;
  • Генетик диагностика;
  • Иммунологик текширувлар;
  • Спермограмма;
  • Сперматозоидларнинг молекуляр текшируви;
  • Эякулатни бак экиш;
  • Эякулатнинг сентрафуга анализи;
  • Таносил аъзолари инфекциясини текшириш;
  • Гормонал скрининг. Тестостерон, ФСГ (фолликула стимулловчи гормон), ЛГ (лютинловчи гормон), глобулин боғлаган жинсий гормонлар, пролактин (гипофизда ўсма бўлишига гумон қилинганда).

Муҳим: гормонларнинг гипер ва гипо секрецияси организмга ножўя таъсир кўрсатади, гуморал бошқарувни бузади, шу билан бирга эркакларда бепуштликка олиб келиши мумкин.Эркаклар бепуштлиги

Иммунологик текширув

Махсус МАР-тест сперматозоидларнинг фоиз нисбатини аниқлаб беради, яъни антиспермал антителолар билан қопланган ва соғлом спермалар. Қон зардобининг иммунофермент текшируви антиспермал антителолар миқдорини аниқлаб беради.

Эякулатни экиш

Бу текширув спермограмманинг салбий натижа берганда ўтказилади, спермадаги лейкоцитлар (<1000000 1 мл ) кўп бўлса, қўзғатувчини аниқлаш мақсадида.

Эякулатнинг сентрафуга анализи

Бу текширув спермада сперматозоидлар йўқ бўлса ўтказилади. Сперматогенез жараёнидаги ҳар бир сперматозоидни аниқлаб беради.

Спермограмма. Сперматозоидлар миқдори ва сифатини аниқлаб беришда энг кўп қўлланиладиган ва маълумот берадиган текширув усули. Бу текширув натижасида турли хилдаги патологиялар аниқланади: олигоспермия, азооспермия, тератоспермия, астеноспермия, пиоспермия, анеякуляция, криптоспермия ва бошқалар.

Эякулат кўрсаткичи классификацияси.

нормозооспермия Нормал эякулат, нормал кўрсаткичлар билан
олигозооспермия Сперматозоидлар консентрацияси нормадан паст
астенозооспермия Сперматозоидлар ҳаракатчанлиги нормадан паст
тератооспермия Сперматозоидлар морфологияси нормадан паст
олигоастенотертозооспермия Сперматозоидлар консентрацияси, ҳаракатчанлиги, морфологияси нормадан паст
азооспермия Эякулатда сперматозоидлар йўқлиги
аспермия Эякулатнинг умуман йўқлиги

Муҳим: спермограммага кўрсатма фақатгина шифокор томонидан, ҳар бир бемор учун индивидуал ҳолатда ёндашиб олиб борилади.

Бу текширув усули самарали бўлиши учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  • 2-4 кун жисний алоқа қилмаслик;
  • Спиртли ичимликлар ичмаслик;
  • Кучли фармакологик препаратлар қабул қилмаслик;
  • Тана ҳароратининг охирги 90 кун ичида кўтарилиши спермограмма натижасига салбий таъсир этиши мумкин.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Андрология » Эркакларда бепуштлик: сабаблари, турлари ва диагностикаси

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.