Болани қандай ҳолатда эмизиш керак?

Бола эмизишнинг турли қулай ҳолатлари маълум. Улар ичида энг кенг тарқалгани болани тиззада олиб ўтириб эмизишдир. Ҳар бир она боласини эмизиш учун ўзига энг қулай ҳолатни танлаши лозим. Бунда тиббиёт ходимларининг роли катта бўлиб, тегишли ҳолатни улар оналарга туғишдан олдин ва онанинг кўзи ёригандан кейин ўргатишлари лозим.

Бола эмизишнинг қулай ҳолатларидан яна бири — бола бешикда ётган ҳолат, чунки она бешик ёнида ўтирганда унинг кўкраги болага моc келади, онанинг қўллари эркин бўлгани учун бемалол эмизишга имкон туғилади. Бешикда ётган боланинг кўкрак олиши қулай бўлади, кўкрак юқорироқда тургани учун сут келиши тезлашади.

Эмизиш учун қулай ҳолатда она бутун вужуди билан болани ҳис қилиб роҳатланиб эмизади. Боланинг ёноқлари она кўкрагига тегиб туради, бола оғзини катта очиб, лаблари чўччайиб, кўкракка интилади. Кўкрак учини ямлаб олгач, аста-секин сўра бошлайди. Бола тинч ва хотиржам эмганда, она кўкрагининг учида оғриқ сезмайди.

Маълумот ўрнида болани эмизишнинг тавсия этилган ҳолатларидан фото наъмуналар келтириб ўтамиз:


Туғруқ жараёнида аёллар турли-туман дориларни иложи борича кам ичиши керак. Айниқса, оғриқни қолдирадиган дорилар — аналгетиклар болаларга ҳам таъсир этиб, боладаги тетикликни камайтиради, уйқусини келтиради, натижада болага биринчи кўкрак бериш муддати чўзилиб кетади.

Бола туғилгач, она билан бола бирга бўлиши керак, фақат ноилож ҳоллардагина болани онадан алоҳида қўйиш мумкин. Бола туғилгач, дастлаб 1 соат давомида чақалоқ она қорнида ётиб, териси она терисига тегиб туриши ва шу ҳолатда онани эмиши лозим. Чақалоқ туғилгандан сўнг қилинадиган муолажани (болани ювинтириш, вазнини аниқлаш, кийинтириш ва бошқаларни) 1-2 соат орқага суриб, болани эмишга ўргатиш керак.

Фарзанд туғилгач, иложи борича ўзингизни бўш қўйиб, хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Болани қўлингизга бергандан сўнг уни бағрингизга олиб, кўкракка босинг. Кўкрак учи ёки бармоғингиз билан бола юзини ёки лабини қитиқлаб, унинг кўкракка талпинишини кучайтиринг, чунки болаларда овқат қидириш рефлекси шаклланган бўлади.

Бола эмаётганида боши ва танасини ушлаб туринг.

[su_youtube url=”https://www.youtube.com/watch?v=kKPrPmc1zXo”]

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Туғишдан кейин аёлларда жинсий майл нега сусаяди?

Манба: «Хотин-қизлар эниклопедияси».
Суратлар манбаси: Kukuzya.ru

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts