Лактация даврида ҳомиладорликдан сақланиш усули туғуруқдан кейинги эмизиш режими ва вақтига боғлиқ.
Агар болага биринчи талабиданоқ кўкрак тутсангиз, эмизишлар орасидаги танаффуслар кундузи 4, кечаси 6 соатдан ошмаса ва ҳали ҳайз цикли тикланмаган бўлса, ҳомиладорликдан сақловчи воситалардан фойдаланишни 6 ойга кечиктириб турсангиз бўлади. Гап шундаки, бола фаол эмиш орқали (соғиш бундан мустасно) пролактин гормони ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Онда-сонда эмизганда ёки эрта муддатда қўшимча овқат берилса, контрацептив воситалар керак бўлади.
Муборак ПИРИМҚУЛОВА, шифокор-гинеколог