Бир неча йиллардан буён бепуштлик азиятини чекаётган жуфтликлар сунъий уруғланиш ҳақида ўйлайдилар. Сунъий уруғланиш эса ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Унинг муваффақиятли ўтиши учун эса маълум шартларнинг бажарилиши талаб этилади.
- Онанинг иммунитети кучли бўлиши. Иммунитети пасайган онада ҳомила тушиши осон бўлади.
- Онанинг гормонал ҳолати нормага келтирилган бўлиши. Бирон гормоннинг етишмоқвчилиги ҳомиладорлик яхши кечиши учун тўсқинлик қилиши мумкин.
- Онада инфекцион касалликлар бўлмаслиги. Сунъий уруғлантирилган аёл болани кўтара олиши учун соғлом бўлиши керак.
- Онада туғишни ман қиладиган бирон психик ёки соматик ҳолат ёки онкологик касаллик бўлмаслигини.
- ЭКУ муолажасини имкон қадар 35, кўпи билан 40 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилиши.
- Сунъий уруғлантиришни режалаштирган жуфтликларда етарлича молиявий маблағ бўлиши. Бу муолажа қиммат туради.
- Сунъий уруғланиш орқали ҳомиладор бўлиш катта сабр талаб этади. Баъзида ЭКУ қилинган ҳолда ҳам ҳомиладорлик юз бермайди. Натижада шунча куч, пул ва вақт йўқотилган бўлади. Бунга жуфтликларнинг тайёр бўлиши.
- Сунъий уруғланишни амалга оширишдан олдин, эркак ва аёл тўлиқ тиббий текширувдан ўтиши.
- Сунъий уруғланган аёлда ҳомиладорлик юз берса, у келаси 9 ой давомида психологик ва жисмоний зўриқишдан бутунлай ҳоли бўлиши.
- ЭКУ йўли билан ҳомиладор бўлишни режалаштирган жуфтликлар ЭКУ қайси ҳолатларда тавсия этилишидан хабардор бўлиши. Бепуштликнинг барча ҳолатларига ҳам ЭКУ ёрдам беравермайди.
ЭКУ (сунъий уруғланиш) ёрдами билан ким ҳомиладор бўла олади?
Бепуштликни барча турларида ҳам ЭКУ ёрдамида ҳомиладор бўлиб бўлмайди. ЭКУ ёрдамида фақат айрим вазиятдаги жуфтликлар ҳомиладорликка эриша оладилар.
Бу вазиятлар:
- Аёл бачадон бўйни йўлларида муаммо билан юзага келган бепуштлик.
- Эркак сперматозоидларининг кучи, ҳолати ва ҳаракатидаги муаммолар билан боғлиқ бепуштлик.
- Аёлда эндометриоз ҳолати.
- Аёлнинг ёши 40 дан ошган.
- Бепуштликнинг ноаниқ шакллари.
- Аёлда эндокрин саломатлиги бузилганлиги сабаб овулясия содир бўлмаслиги туфайли юзага келган бепуштлик. Одатда бундай ҳолат оддий дори воситалар билан даволанади. Лекин 1 2 йил давомида бунинг самараси бўлмаса, сунъий уруғланиш йўли қўлланилади.
- Иммунологик бепуштлик. Бунда аёлнинг қин суюқлигида эркак сперматозоидларига қарши антитаначаларнинг борлиги туфайли сперматозоидлар бачадон бўйнига етгунига қадар нобуд бўлади ва ҳомиалдорлик юз бермайди. Ёки аксинча, эркак сперматозоид суюқлигида ўзининг сперматозоидларига қарши антитаначаларнинг борлиги, сперматозоидлар нобуд бўлишига олиб келади.
- Эркакда варикотселе касаллиги.
ЭКУ (сунъий уруғланиш) ҳақидаги ёлғон фикрлар
Сунъий уруғланиш йўли билан кўплаб болалар дунёга келди. Аммо ҳанузгача бепуштликдан қутқарувчи бу муолажа ҳақида кўплаб бахс ва мунозаралар олиб борилмоқда.
Қуйида ЭКУ (сунъий уруғланиш) ҳақида энг кўп тарқалган хато фикрларни келтириб ўтамиз.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) муоалжасини фақат 35 ёшдан кейин амалга ошириш мумкин. Аксинча, аёл қанча ёш бўлса, ЭКУ (сунъий уруғланиш) натижаси шунчалик яхши бўлади.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) орқали ҳомиладор бўлса, албатта эгизаклар туғилади. ЭКУ (сунъий уруғланиш) муолажаси амалга оширилганида одатда овулясия қўзғатилади, натижада аёлда бир нечта тухум уруғланишга тайёр бўлади. Лекин бу дегани, уларнинг барчаси уруғланади дегани эмас. Бундай эҳтимоллик юқоридир, холос.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) орқали дунёга келган болалар соғлиғи суст бўлиб, генетик касалликларга эга бўладилар. Бундай бўлишига ЭКУ (сунъий уруғланиш) эмас, балки онанинг бу муолажани одатда катта ёшида (35 дан сўнг) ўтказиши сабаб бўлиши мумкин. Ундан ташқари ЭКУ (сунъий уруғланиш) муолажасида эмбрион пробиркадан аёл бачадонига ўтказилгунига қадар, махсус генетик текширувдан ўтади ва онага текширув натижасига кўра соғлом бўлган эмбрион ўтқазилади.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) жараёни жуда оғриқли кечади. Жисмоний оғриқ бўлмайди. Лекин психологик зарба бўлиши мумкин.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) билан юзага келган ҳомиладорлик фақат кесарча кесилиш билан якунланади. Бу йўл билан юзага келган ҳомиладорликда ҳам, табиий ҳомиладорликдаги сингари кесарча кесилиш билан туғишга кўрсатмалар бўлсагина бу усул қўлланилади.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) ҳар қандай бепуштликка чек қўяди. Йўқ. Бепуштликнинг фақат баъзи турларида ЭКУ (сунъий уруғланиш) ижобий натижага олиб келади.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) орқали ҳомиладор бўлиш учун бир неча бор уриниш талаб этилади. Йўқ. Жуда кўп ҳолларда биринчи урунишдан ҳам ҳомиладорлик юз беради.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) муолажаси давомида ва ундан кейин аёл вазни ошиб кетади. Бунга муолажа талаб этадиган гормонлар таъсир қилиши мумкин. Лекин тоғръи тақдим этилган ва назоратда бўлган дори-воситалари аёлнинг вазни кескин ошишига олиб келмайди.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) билан ҳомиладор бўлса, боланинг отаси бошқа бўлади. Йўқ. ЭКО (сунъий уруғланиш) муолажасини аёл эрининг сперматозоидларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширса бўлади.
- ЭКУ (сунъий уруғланиш) муолажаси аёлнинг саломатлигини ёмонлашишига олиб келади. Агар аёл шифокорнинг барча тавсияларига амал қилса, унинг саломатлигига салбий таъсир етказилмайди.
Камил Рафаэлевиш Бахтиёров
профессор, акушер-гинеколог.
Uzbaby.uz