Ҳозирги интенсив ҳаёт тарзимиз, орзу-ҳаваслар ортидан қувиш, ҳаётда ўзимиз ўрнатган юқори планлар натижасида руҳий зўриқишлар ва оқибатда депрессия кўпайиб бормоқда. Шу сабабли депрессия мавзусига бироз тўхталишни лозим топдик. Илмий тадқиқотлар у ёки бу даражадаги депрессив ҳолатларга катта шаҳарларнинг ярмидан кўпроқ аҳолиси мойиллигини аниқлади. Информацион шовқин, ҳаётимизнинг «қутурган» темпи, фаолиятнинг ҳар бир жабҳасида «ҳаммасини бирданига» бирданига қўлга киритишга ҳаракат қилиш бизни чарчатади, ланж қилади, апатия ёки ортиқча сезувчанлик ва қўзғалувчанликка олиб келади.
Депрессия ҳақидаги оддий фактлар
Сиз депрессияга ўйлаганингизданда яқинроқ бўлишингиз мумкин. Одамлар депрессия бирор бир аниқ белгилар билан кўринади деб ўйлашади. Масалан яқин одамингиз жахлдор ёки йиғлоқи бўлиб қолиши.
Биз эса кўпчилик кўзга яширин кечадиган, яққол кўринавермайдиган ва танилмайдиган белгилар ҳақида тўхталишга қарор қилдик.
Ихота, танҳо бўлиб олиш яъни изолация
Руҳий сиқилган одамлар яккаликка мойил бўлишади. Чунки улар яккаликда ўзлари ва муаммо, ҳиссиётлари ҳақида ўйлаш ва қарор қилмоқчи бўладилар. Буни жамоатчилик ичида қилиш анча қийин. Агар сизни танишингиз аввал жуда тиришқоқ бўлиб, бирданига беқарор ва одамови, ёввойи табиат бўлиб қолса билингки бу депрессия белгиси бўлиши мумкин. Бошқа белгилар – олдинги одат бўлган фаол дам олиш ўрнига ухлаш ёки фақат телевизор кўришни доимий хоҳлаш.
Чарчоқ
Депрессия — етарлича холдан тойдирадиган ҳолат. Шу сабабли доимо ўзини ва ўз
ҳаракатларини таҳлил қилиб ўз устида нималар бўлаётганлигини тушунишга ҳаракат
қиладиган кимсалар доимо ўзларини ҳорғин чарчаган толиққан ҳис қиладилар. Депрессия ҳамма кучни олиб қўяди ва ҳаётий зарур ҳолатлар ва режалаштирилган планлар учун куч ва иштиёқ қолмайди. Шунинг учун айтаманки депрессияни ўтказиш катта харсанг тошни тоғ чўққисига судраб олиб чиқишдан енгил эмас.
Чарчоқ уйқу бузилишига (ёки унинг таркибий қисим бузилишига) хам олиб келиши
мумкин. Уйқуси бузилган инсонлар чуқур депрессия пайдо бўлишига 10 марта кўпроқ мойил бўладилар.
Иштиёқнинг пастлиги, етишмаслиги
Доимо вақтида ишини бажарадиган ҳамкасабангиз ишини вақтида бажармай, доимо кеч қоладиган одат чиқардими? Балки бу одатни ўзгариши эмасдир. Депрессия бошидан кечираётган кўп инсонлар иштиёқ йўқотадилар. Бу нафақат ишни ўз вақтида бажариш ёки ишга вақтида келиш, балки ҳаётни ҳамма жабҳаларига тааллуқли бўлади.
Қутбланган темпарамент
Одатда хотиржам, ижобий кайфиятда жилмайиб юрадиган танишингиз бирданига
тескарига ўзгариб қолса (асабийлашиш, ҳамма билан тортишиш) бу ҳам депрессия
белгиси бўлиши мумкин.
Нимага шундай бўлади? Депрессия бу стресс. У эмоционал руҳий фонни зўриқтириб, эмоцияларни кучайтириб баъзан эса кучсизлаштириб келади. Эмоционал фонни кучсизлаштириб келса депрессия кўпроқ энергияни олади, натижада одамларга, одам атроф муҳитда бўлаётган воқеа ҳодисаларга ўз реакциясини йўқотади, уларни шундай бўлиши керакдек қабул қилади..
Ташқи кўринишнинг ўзгариши
Агар яқин одамингиз бирданига аниқ бир сабабларсиз вазн йўқотса ёки семириб кетса бироз ўйлантиради. Бу ҳолатда овқатланиш меъёри бузилиши билан кечаётган депрессия ҳолати бўлиши мумкин. Тана вазни ўйнаши, кўтарилиб тушиши депрессия ўтказаётган ҳамма инсонларнинг барчасига хос бўлган умумий белгисидир.
Бунга ўз ташқи кўринишига эътиборни ҳам киритиш мумкин, айниқса аввал ўзига эътибор қилиб юриб ҳаммани эътиборига тушган бўлса.
Сексуал дисфункция
Жинсий ҳаётга қизиқиш йўқлиги хам депрессиянинг бир белгиси. Буни аниқлаш қийин.Чунки одамлар бошқа сабабларга кўра хам жинсий алоқа қилмасликлари мумкин. Лекин сексуал дисфункцияга келсак бунинг муаммолари илдизини кайфиятдан қидириш кераклиги ойдин равшан. Гап шундаки, бизнинг миямиз жинсий аъзолар билан боғланган. Шахват ва эр-хотинга шахвоний хирс мияда туғилади, фақат кейингина миядан сигнал жинсий аъзоларга узатилади ва жинсий аъзоларга қон оқиши кучаяди. Бунга қўшимча, депрессия эр хотинни бир-биридан узоқлаштириб юбориши ҳам мумкин. Натижада жинсий ҳаёт бузилиши янада чуқурроқ муаммога айланади.