Соғлом оила - соғлом келажак

Чақалоқ дунёга келиши учун нима қилиш лозим?

Туғруқ олдидан машқлар қилиш ва ноодатий ҳолатларда ўзини тутиш бўйича хатти-ҳаракатлар бўлғуси она учун кони фойда. Орқангизга гимнастика коптогини қўйган ҳолда матрасга ўтиринг. Қўлларингиз билан матраснинг четларини ушланг. Оёқ тиззангизни букинг ва уларни очиб иложи борича ўзингизга яқинроқ тортинг. Кўксингизни тўлдириб нафас олинг ва пастки тос томонга қараб кучанинг. Ҳеч қандай ҳолатда чаккаларингизни шишириб “бошга” зўр берманг! Бу албатта бош томирларининг зўриқишига олиб келади ва бош оғриғини ҳамда юздаги майда томирларнинг ёрилишини келтириб чиқаради, ҳатто кўз тўр пардасининг шикастланишига ҳам олиб келиши мумкин. Нигоҳингиз пастга, киндикка қараган бўлиши керак. Тўлғоқлар пайтида, худди сув тагига тушгандай, нафасингизни 20 сонияга ушлаб туришга ҳаракат қилинг. Кейин секин-аста нафасингизни чиқаринг. Айнан шу тарзда кучаниш самарали.

Нафас олишингиз бир текис бўлиши керак. Бу сизга узилишлардан қочишга ёрдам беради. Аммо, агар дард тутган пайтда аста ва чуқур нафас олиш яхши бўлса, тўлғоқ пайтида ва нафас олишингиз тез-тез бўлиши ва бунда оғзингиз ярим очиқ туриши керак. Бу боланинг тез туғилишига ёрдам беради. Дард тутишлар орасида бўшашиш ва дам олишга ҳаракат қилинг – олдингизда ҳали яхшигина жараён турибди, шу боис кучанишни тежаш даркор.

Туғруқ залида нима бўлишидан қатъий назар, вазиятни назорат қилишга ҳаракат қилинг ва шифокорнинг барча тавсияларига амал қилинг. Туғруқнинг муваффақиятли кечиши тиббий ходимларга эмас, балки тўлғоқ тутаётган аёлга боғлиқ бўлади. Ёнингизда доя ҳам, педиатр ҳам, даволовчи шифокорингиз ва ҳамширалар ҳам бўлади. Бу акушер бўлса жуда яхши, чунки айнан у бутун манзарани кўриб туради ва айнан у гўдакни дунёга келтиради.

Энг маъсулиятли пайтда, яъни гўдакнинг боши чиқаётган вақтда доя сиздан оғзингизни очишни, нафас олишни ва кучанмасликни илтимос қилади. Бу кўрсатмани бажариш жуда муҳим, акс ҳолда узилишлар бўлиши мумкин. Хўш, мана Сизда ҳаммаси жойида кетяпти, ахир қандай қилиб кучанмаслик мумкин? Тез-тез енгил нафас олинг, оғзингиз очиқ бўлсин, ушбу ҳолат мушакларнинг қисқаришига йўл қўймайди.

Агар туғруқда фақат сиз қатнашяпсиз, деб ўйласангиз, хато қилган бўласиз. Гўдагингиз ҳам сизга бор кучи билан ёрдам беради. У бурилади, керакли ҳолатни излайди, сиз ҳам кучларингизни жамлаб, кўрсатмаларни аниқ бажарган ҳолда, унга дунёга келишида ёрдам беришингиз мумкин.

Бола туғилганидан кейин, доя ва шифокорларга уни сиздан баланд даражага кўтаришларига йўл қўйманг. Туғилганидан кейин болани қорнингизнинг устига 2 соатга қўйишлари мумкин.

Манба: «Соғлом авлод учун» журнали.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.