Birinchi nikoh kechasi (Mutaxassis maslahatlari)

Никоҳ ва никоҳланиш ҳаётда ҳар бир ёш йигит ва қиз бошида бор бахтли онлардан. Бу дамларда келин ва куёв кўнгли ҳаяжонда қалби олам олам орзу-ҳавасларга тўла бўлиши табиий. Никоҳ бутун бир ҳаёт зарҳал сарлавҳасининг бошланиши. Шу сабабли бу кунларда қилинган ҳар бир иш ёш келин куёв хотирасида сақланиб қолади ва қолаверса бу кундаги ҳар қандай сўз ва амал икки ёшнинг келгуси ҳаётида жуда ҳам катта роль ўйнайди. Демак, бу зарҳал саҳифалар қандай очилиши ва ёзилиш керак.

Шуларни эътиборга олиб биринчи никоҳ кечасида қилинадиган амаллар ҳақида имкон етганича суҳбат қилишга азми қарор қилдик.

Сатрларимизни диққат эътибор билан ўқиётган ёшу қарига икки оламнинг бир олам бахт саодати ва никоҳ бахтини кўришни тилаб давом этамиз. Демак кетдик.

биринчи никоҳ кечаси, чимилдиқ сирлари

Келин нотаниш оилага келди. Келин минг хил ҳаёллар, ҳаяжон, хавотир аралаш ҳадиксираш ва ўнғайсиз ҳолда ўзини ҳис қилади. Куёв боланинг келинга илиқ, очиқ чеҳра ва жилмайиш билан қилган муомаласи келиндаги руҳий ноқулайлик, хавотир ва ноқулайликларни аритади. Қолаверса, бу икки ёш орасида илиқлик ва меҳр пайдо қилади. Шу сабабли куёв келининг олдига кираётганида шахсий гигиенасига амал қилиб, чиройли атирлар билан ифорланиб, келинга очиқ чеҳра, яхши кайфият, мулойимлик ва ҳалимлик билан муомала қилиши керак бўлади.

Албатта, ота-она оқ фотиҳасини олиб бисмиллоҳни айтиб ўнг оёқ билан уйга қадам қўйиш керак.

Биринчи никоҳ кечаси ва чимилдиқ

Ҳар бир ёш йигит ва қиз ҳаётида никоҳ бахтини кўриш бор. Ёшларнинг илк қовушиши қадриятларимиз ва одатимиз бўйича чимилдиқда бўлади. Шу сабаб чимилдиқ эҳтирос, ҳаяжон ва бир олам орзу-ҳавасларга тўла гўша. Чунки бу ерда янги ҳаёт бошланади ва келгуси ҳаётнинг тамал тоши қўйилади. Никоҳ кечаси чиройли ўтиши, қовушиш осон ва силлиқ кечиши ва бўлғуси ҳаётга тамал тоши чиройли ҳолда қўйилиши учун нималар қилиш қилиш ва нималарга аҳамият бериш керак.

Биринчи кечага ой кунлари тўғри келиб қолса

Никоҳ кечаси ва тўй кунларидаги ҳаяжон ва ҳиссиётларни назорат қилиш, бўйсундириш осон эмаслиги табиий. Ҳар ҳолда олдинда бутун бир ҳаёт бор. Қолаверса, қанчадан-қанча одамлар яқин узоқда ҳаётингнинг икир-чикирларини микроскопда кўришга тайёр бўлиб туришибди. Ҳаттоки, баъзилари қарз ҳавола қилиб бўлсада, электрон микроскоп олишган :_) . Демак, айнан шу микроскоп сотиб олганлар туфайли ҳам ҳаёт саҳнангиз безакларга тўла бўлсин ва саҳна ижросида ҳар қандай танқидчи икир-чикир топа олмасин. Қарзга микроскоп сотиб олганлар эса, афсус қилиб лабини тишлаб қолсин.

Демак, ҳаяжон ва ҳиссиётларни имкон қадар қўлга олишга ҳаракат қиламиз, жиловлаймиз. Сабаби никоҳ кечаси яхши ўтиши учун бу сув ва ҳаводек зарур. Қолаверса, ортиқча ҳаяжон ва ҳиссиётлар тана ва бошда оғриқ, қўзғалиш сусайиши ёки бирдан ҳайз кўриб қолишга сабаб бўлиши мумкин.

Агар биринчи никоҳ кечасида келин ҳайз ҳолатида бўлса, қовушиш мумкин эмас! Ҳаттоки, оила қурмаган кўп ёш йигитлар ҳам буни билишади. Демак, изоҳга ҳожат йўқ. Светофорда қизил ёндими, ҳар қандай ҳаракат тўхтатилади!

Қовушиш вақтида оғриқ

Аксари ҳолларда биринчи бор никоҳ кечасида қовушилганда оғриқ энг кучсиз даражада бўлади. Нима бўлганда ҳам биринчи қовушиш қандай ўтиши ва оғриқ бўлиш ёки бўлмаслиги ёш куёвга боғлиқ. Авваламбор қовушишдан олдин олатни қинга осонроқ ва шикастламай кириши учун олатга намлантирувчи кремдан яхшилаб суриб олинади. Келин ҳаяжон ва ҳадиксираган ҳолда бўлганлиги учун танаси ҳам зўриққан, таранглашган ҳолда бўлади.

Бу ҳолатни куёв келинни қовушишга яхши тайёрлаш, кўнглига йўл топиш, розилигини олиш ва ширин муомаласи билан эришиши мумкин холос. Аёлда қўрқув, ҳадиксираш ва ҳаяжон йўқолсагина, қин мушаклари бўшашади, бироз мойсимон суюқлик ажралиб чиқади. Бу қовушишнинг осон ва имкон қадар оғриқсиз ўтишини таъминлайди. Агар акси бўлиб, продюсер куёв келинни ролга тайёрлай олмаса, олат кириши ҳам қийинлашади ва оғриқ ҳам кучли бўлади.

Оғриқ бўлишининг ёмон томони келажакда у келинда вагинизм, яъни қин мушакларини тортишиб қисқариб, жинсий алоқа қилинишига тўсқинлик қилишидир. Биринчи қовушишдан ҳадиксираш ва оғриқ вагинизм сабабларидан бири деб қаралади.

Биринчи жинсий алоқадан кейин ҳам қизлик пардаси сақланиб қолса…

Ҳа, тўғри эшитдингиз. Қовушилдию бокиралик, яъни иффат пардаси сақланиб қолди. Бунақаси ҳам бўлиб туради. Одатда қизлик пардаси қиндан 1.5-3 см ичкарида жойлашган. Бу парда аслида шиллиқ қават бурмаси. Қовушганда қизлик парда йиртилади. Бу содир бўлмаса, сабаби қизлик парданинг мутаҳкамлиги ва эластиклиги, яъни чўзилувчанлигида бўлиши мумкин. Қолаверса, баъзи ҳолларда парда йиртилсада оғриқ, ачишиш ва қон келмаслиги мумкин.

Никоҳ кечасида иш битмаса ва маълум вақтдан кейин ҳам натижа бўлмаса, куёвда муаммо бўлмаса, гинеколог шахсий кўригига бориш керак бўлади.

Агар никоҳ кечаси қовушилганда иффат пардаси бузилса, ҳаракат тўхтатилади. Бир неча кун алоқа қилиш мумкин эмас. Шунда жароҳат битиб, кейинги алоқалар оғриқсиз ва асоратсиз бўлишига имкон яратилади.

Биринчи жинсий алоқадан кейин қон келмаслиги сабаби нима?

Шундай ҳам бўладики, қовушилгандан кейин иффат пардаси йиртилганда ҳам қон келмайди. Буни сабаби қонни оқиб чиқмай қинда қолиб кетиши. Бунинг эса сабаби қовушилиб бўлгандан кейин келин чўккалаб ўтирмаганлигида. Буни куёв эслатиши ва катталар уқтириши керак нарса эди. Натижада ёш келин-куёв парда йиртилганидан бехабар қовушишга яна ҳаракат қилишлари ёки нохуш кўнгилсиз ҳаёлларга боришлари ва тушунмовчилик юз бериши мумкин.

Ёш келин-куёв қовуша олмаса…

Табиий ҳолда баъзан келин-куёв қовуша олмайди. Айб сандаму ё манда!? Сабаб иккила ёшдалиги аниқ.

Куёв томонидан йўл қўйилган камчиликлар:

  • Келинни кўнглини топиб, қовушишга етарлича тайёрлай олмаслик;
  • Табиий ҳолда аёл таносил аъзолари анатомик тузилиши ва хусусиятларини билмаслик;
  • Мижоз сустлиги;
  • Олат бошчаси ортиқча сезувчанлиги сабаб тез эякуляция бўлиш;
  • Руҳий ва жисмоний зўриқиш, сурункали стресс ва чарчоқ.

Келинимизчи:

  • Келинда ортиқча ваҳима ва ҳаяжон, безовталик бўлиши;
  • Келин қовушишга жисмонан ва руҳан тайёр эмаслиги;
  • Турли сафсаталар сабабли биринчи никоҳ кечаси ва қовушиш ҳақида нотўғри фикр ва ортиқча қўрқув шаклланганлиги;

Қолаверса, ибо ҳаё туфайли бўлсада қовушиш вақтида куёвга ортиқча қаршилик қилиш, келин оёқларини қисиб олиши, қовушиш оғриғидан чўчиш ёш эркакда шаҳвоний ҳирсни сўндиради. Танани у ёки бу томонга буриш ҳам қовушиш имконини бермайдиган омиллардан.

Учинчи ортиқча! Ҳақиқатдан, баъзан ортиқча

  • Энагалар келинни никоҳ кечасига яхши тайёрламаганлиги
  • Келинни қовушиш ва унда бўладиган ҳолатлар ҳақида турли сафсата ва асоссиз гаплар билан қўрқитиш ва нотўғри фикр пайдо бўлишига сабаб бўлиш
  • Келинга қовушиш вақтида хаё ибо билан қилиниш керак бўлган нарсалар орасидаги руҳий, аҳлоқий ва жисмоний чегаралари ҳақида тушунтириб берилмаганлиги.

Авваллари никоҳ тўйида янгалар бўлишига ўта танқидий қарар эдим. Айнан мана шу одатимизни тушунолмагандек бўлардим. Вақт ўтиб ўйлаб қарасам, аслида янгалар роли бошқаю, аҳамияти ҳам каттагина экан. Фақат бизда охирги пайтдаги янгалар янги талқиндаги «тўғри» янгалар бўлиб қолишгандек экан. Шу сабаб одамлар орасида янгаларга бўлган муносабат ҳам янги талқин олган экан. Майли мавзудан бироз чалғидик.

Хуллас, янгалар вазифаларингиз келин бўлмиш ёш қизни янги оилада янги оилавий ҳаётга тайёрлаш. Баъзан янгалар буни айнан тескарисини қилишади. Янгалар бу мақоламни ўқишига ишонмайману, умид қиламан. Оилавий ҳаёт икир-чикирларигача келинга батафсил тушунча беринг, яхшилаб ўргатинг. Бу нарсалар ҳақида ёш қиз ҳали ҳеч нарса билмаган ва эшитмаган. Ёш боши билан билмаслик сабаб ҳаёт йўлида кўп қоқилиб қолмаслиги учун ўз хиссангизни қўшинг. Сизнинг ҳам қизинигиз бўлса керакдир!

Бўлмаса, яратган ўзи сизга ҳам шириндан шакар қизлар берсин. Эринмасдан аёлнинг оиладаги бурчи, эр-хотин орасидаги нозик муносабатлар сир-синоати билан бўлишинг. Қовушиш қандай ўтиши, келин ўзини қандай тутиши ва нималар қилиш кераклигини (таҳорат олишдан бошлаб ювинишгача) ипидан игнасигача астойидил тушунтиринг. Келинни қовушиш ва унда бўладиган ҳолатлар ҳақида турли сафсата ва асоссиз гаплар билан қўрқитиш ва нотўғри фикр ва қўрқув пайдо бўлишига сабаб бўлманг. Келинга қовушиш вақтида ҳаё-ибо билан қилиниш керак бўлган нарсалар орасидаги руҳий, аҳлоқий ва жисмоний чегаралари ҳақида тушунтириб беринг. Айнан ш қоидаларни билиш ва билмаслик келин ва куёвни биргаликда бахтли бўлиши ва бўлмаслигини ҳал қилади. Ёдда сақланг! Сиз мисоли элчисиз. Элчига ярашадиган холис ва яхшилик тарафдори бўлинг.

Сиз борлигингиз келинга уят, ҳаяжон эмас, балки қувват берсин ва ҳотиржамлик бағишласин. Шу ишларни уддаласангиз икки дунё бахт саодатини кўриб юринг!

Эксперт: Абдулҳаев Файзулло. Уролог, андролог, сексопатолог. Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод.
Тулане Университй, Ню Орлеан, АҚШ. Натионал Университй Малайциа, Куала Лумпур, Малайзия

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.