Соғлом оила - соғлом келажак

«Бир-биримиздан уяламиз…»

— Турмуш қурганимизга 3 йил бўлди. Эрим билан муносабатларимиз яхши. Аммо жинсий яқинлик ҳақида гап кетганда негадир бир-биримиздан уяламиз. Бу ҳолат баъзида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқараяпти…

Рамазон НАЗАРОВ, андролог-сексопатолог:

— Аёл ва эркак бир-бири учун қизиқарли суҳбатдош, кези келганда янги қирралари билан ҳайратга соладиган инсон бўла олишлари керак. Зотан, жинсий ҳаётда эр ва хотин муносабатлари уйғунликка суянмас экан, бу шунчаки одатий ҳолатдек қабул қилинади. Жинсий ҳаёт эса эркак ва аёлни бирдек қониқтириши керак. Эҳтимол эрингиз томонидан айтиладиган гапларни ёки ҳаракатларни жавобсиз қолдириб, ўзингиз мавзудан қочаётгандирсиз. Аммо эрингизнинг ўзида ҳам жинсий ҳаётдан тортиниш ҳолати мавжуд бўлса, мутахассисга мурожаат этишингиз мумкин.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Жинсий ожизлик сезаётган эркаклар ўзига қандай ёрдам бериши мумкин?