Соғлом оила - соғлом келажак

Бачадон найларини боғлатишнинг зарари йўқми?

Сўнгги пайтларда ҳомиладорликдан сақланиш учун бачадон найларини боғлатиш усули оммалашмоқда. Бугун аёллар орасида ДХС номи билан машҳур бўлган бу усул тўғрисида маълумот берамиз.

bachadon naylari

ДХС (добровольная хирургическая стерилизация) — бачадон найларини боғлаш операцияси. Бунда бачадон найи жарроҳлик йўли билан кесилади, сўнг тикиб қўйилади. ДХС, яъни ИЖС (ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси) аёл умуман фарзанд кўришни истамаган пайтда амалга оширилади.

Ихтиёрий жарроҳлик стерилизациясининг икки хили мавжуд:

  1. Лопаротомия. Бунда қовуқ усти соҳаси 3-4 см. ҳажмда кесиб очилади ва бачадон найи чиқариб олингач, қўл ёрдамида кесилиб, боғлаб қўйилади.
  2. Лапароскопия. Бунда киндик олди ва қовуқнинг икки ёнидан1 см. ҳажмда кесилиб, лапароскоп асбоби киритилади. Сўнг шу асбоб ёрдамида бачадон найи махсус қайчи билан қирқилиб, куйдирилади.

Жарроҳлик стерилизацияси юз фоиз самарадорликка эга. Шунингдек, у аёл соғлиғи, жинсий ҳаёти ва ҳайз циклига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.

Бу операция аёлларни бутун умр ҳомиладорликдан сақлайди. Шундан сўнг фарзандларингиз тарбияси билан машғул бўлиб, ўз соғлиғингизни ҳам тиклаб олишингиз мумкин. ДХС операциясининг аёл организми учун умуман зарари йўқ.

Эксперт: Моҳира ЭШҚОБИЛОВА, акушер-гинеколог.

ЎҚИНГ:   Простата бези ва унинг касалликлари

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Гинекология » Бачадон найларини боғлатишнинг зарари йўқми?