Ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80% да бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди. Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади.
Бачадон миомаси – бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасини ўсмасимон катталашиши. Касаллик уч турга бўлинади:
- Бачадон девори ичида ўсиши – интрамурал миома;
- Бачадон бўшлиғида ўсиши – субмукоз миома;
- Бачадон ташқарисида ўсиши – субсероз миома.
Бачадон миомаси кўп туққан ва боласини эмизган аёлларда кам учрайди.
Бачадон миомаси сабаблари
Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо);
Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:
- Аборт;
- Ҳайз келиш муддатларининг бузилиши;
- Аденомиоз;
- Аёл организмидаги гормонал бузилишлар;
- Юрак-томир тизимининг айрим касалликлари;
- Анемия;
- Ортиқча семириш;
- Жарроҳлик аралашув (бачадонни тозалаш, бачадон операцияси);
- Эндометриоз.
Бачадон миомаси белгилари
- Кучли циклик қон кетиш;
- Узоқ оғриқлар;
- Ҳомила тушиши;
- Ичак ва сийдик қопида касалликлар;
- Анемия.
Бачадон миомасини қандай аниқлаш мумкин?
Ултратовушли диагностика (УТД) орқали миомани келтириб чиқарувчи бачадондаги кичик шишларни аниқ диагностика қилиш мумкин. Бунда шишлар туфайли бачадон ҳажми ўзгаргани учун шишларни размери ҳафта билан ўлчанади. Яъни ҳомиланинг нечанчи ҳафтасига шишлар рамери мос келишига қараб «7-8 ҳафталик» ёки ўтиб кетган ҳолларда «12 ҳафталик» шиш деб аталади. Шишларни ҳали ўсмасдан туриб диагностика қилиш учун гинекологга мунтазам равишда қатнаш лозим.
Бачадон миомасини даволаш усуллари
- Дори ёрдамида даволаш;
- Бачадон артерияларини эмболизациялаш (бачадондаги шишларни қон билан таъминловчи йўлни йўқ қилиш)
- Шишларни консерватив йўқ қилиш (лапороскопия);
- Кучли ултратовушли даволаш;
- Бачадонни олиб ташлаш.
- Вақтида аниқланган размери 2-2.5 см дан ошмаган бачадон шишларини оддий гормонал даволаш билан йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун касалликни ўтказиб юбормаслик уни даволашда енгиллик яратади.
Асоратлари
Касаллик оз вақтида даволанмаси оғир асоратлар бериши мумкин.
- гистеректомия;
- перитонит;
- саркома;
- эндометриоз.
Бачадон миомасини олдини олиш учун
- Йилда бир марта бачадонни УТД қилиш лозим;
- Кичик бўлсада шишлар аниқланган ҳолда дарҳол даволаниш;
- Мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиш.
Муаллуф: Лубнин Д. М, тиббиёт фанлар номзоди, акушер-гинеколог.
Манба: Uzbabay.uz таржимаси.