Соғлом оила - соғлом келажак

Бачадон гипоплазияси ёхуд бачадон кичиклиги

— Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Бачадоним 1-даражали кичик ва тестостерон гормони кўплиги ташхиси қўйилган. 5 ойдан бери даволанаяпман, аммо ҳали натижа кўринмаяпти. Умр йўлдошимни соғлом дейишди. Ҳомиладор бўлиш учун қандай муолажалар олишим керак?

бачадон кичиклиги

Бепуштликка бир вақтнинг ўзида 5 тагача омил сабаб бўлиши мумкин. Бачадон биринчи даражали гипоплазияси бўлганида ривожланиб кетиши мумкин, фақат бунинг учун узоқ вақт давомида шифокор назорати остида даволанишингиз керак. Тестостерон гормони миқдори ошиб кетганида, эстрадиол гормони даражаси пасаяди. Бу ҳам бепуштликни келтириб чиқараётган бўлиши мумкин. Саломатлигингизни тўлиқ текширтириб, гормонал терапия муолажаларини олишингиз керак.