Бачадон бўйни дисплазияси қин соҳаси эпителийсининг атипик ўзгаришлари билан намоён бўлувчи касаллик ҳисобланиб, cаратон олди ҳолатидир. Оддий эрозиядан фарқли равишда дисплазия қин соҳасидаги ҳужайра структураларига таъсир этади. Маълумотларга кўра бачадон бўйни дисплазияси 25-35 ёшдаги аёлларда кўп учрайди.
Бачадон бўйни дисплазияси сабаблари
- Одам папиллома вируси;
- Иммунодефицит ҳолатлар;
- Тамаки чекиш;
- Жинсий аъзолар сурункали касалликлари;
- Бачадон бўйни травмалари.
Диққат! Бу касалликка энг кўп сабабчи омиллардан бири бу аёлларнинг эрта жинсий ҳаётни бошлашлари ҳамда эрта туғруқдир.
Шунинг учун ҳам ёш қизларимизни эрта турмушга беришдан четланишимиз ҳамда шу ва шу каби турли хавфли касалликлардан фарзандларимизни ҳимоя қилиш биз ота-оналарнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиши керак.
Касаллик белгилари
Бачадон бўйни дисплазияси касаллиги аёлларда қин соҳасида қичишиш ва ачишиш ҳисси, жинсий аъзолардан ранги ўзгарган, ноҳуш ҳидли ажралмаларнинг келиши, баъзан қонли ажралмалар келиши билан намоён бўлади. Касаллик бир вақтда хламидиоз, вулва кондиломаси, гонорея билан бирга келиши ҳам мумкин.
Диагностикаси
- Гинеколог кўриги;
- Колпоскопия;
- Ситологик текшириш;
- Биопсия;
- Полимераз занжир реакция.
Бачадон бўйни дисплазияси касаллигини даволаш
Қуйидаги ҳолатларда даво чоралари кўринмайди:
- Бемор ёши 20 дан кичик;
- шиллиқ қаватда нуқтасимон ўзгаришлар бўлса;
- сервикал каналдан ўтмаган дисплазия.
Даволаш усуллари:
- Криотерапия (суюқ азот билан куйдириш)
- Диатермокоагуляция (электрик ток билан куйдириш)
- Лазеровапоризация (паст интенсивликдаги нур билан таъсирлантириш)
- Бачадон бўйни пичоқли конизацияси
- Бачадон бўйни ампутацияси.
Қуйидаги ҳолатларда жарроҳлик йўли қўллаш мумкин эмас:
- Ҳомиладорлик;
- Қин ва бачадон бўйни инфекциялари;
- Кичик тос аъзолари яллиғланиш касалликлари
Касаллик асоратлари
Хавфли ўсмага айланиши, инвазив рак турига ўтиши хавфи юқори. Лекин касалликни эрта аниқлаш бундай асоратларни олдини олиши мумкин. Даволаш қилинмаса дисплазия инвазив ракка ўтиши мумкин. Бачадон бўйни дисплазияси ва ҳомиладорлик – жуда ҳавфли ҳисобланади, лекин у ўлимга олиб келмайди. Ўткир ҳолатларда шифокорлар кесарча кесиш амалиётини тавсия этадилар.
Профилактика учун…
- Гинеколог мунтазам кўриги;
- Контрацептив воситалардан фойдаланиш;
- Витаминлар қабул қилиш;
- Чекишдан сақланиш;
- Жинсий аъзолар инфекцион касалликларини ўз вақтида даволаш;
- Соғлом турмуш тарзи.
Assalomu alaykum kanalilarni doim ökiyman raxmat.Foydali maslaxstlar berasizlar.Söramoqchi edim ostim 5 yildan beri qichishadi svicha yana binarsa dorilar qildim foydasi bomayapti davosi bormi uzm shvesaga yasheman buerda juda kiyin ginekologga korinish ishqilib saroton emasmi deb qorqyappa.Javob uchun oldindan raxmat