Соғлом оила - соғлом келажак

Аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва нимфомания

Фригидлик — аёлларда жинсий майлнинг сусайишидир. Бу эркак ва аёл ўртасида оила мустаҳкамлигини сақловчи муҳим омилни йўққа чиқариши мумкин. Бугун саҳифамизда аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва аксинча жинсий майлнинг ҳаддан ортиши мавзуларида сирлашамиз.

Аёллардаги жинсий ҳаётга алоқадор бузилишларга эндокрин тизим ҳам сабаб бўладими?

— Аёллардаги бир қанча муаммолар айнан эндокрин бузилишлар оқибатида рўй беради. Масалан, фригидлик эстроген гормони тақчиллигидан келиб чиқиб, қиннинг қуруқлиги, жинсий яқинлик аёлда оғриқли кечишига сабаб бўлади. Шунингдек, вагинизм (жинсий яқинликдан аввал қин мушакларининг қисқариши) ҳам эстрогеннинг қуйи даражаси ва шиллиқ қаватлар қуруқлиги билан характерланади.

Эндометриоз, бачадоннинг нотўғри жойлашувида учрайдиган оғриқли жинсий яқинлик ҳам аноргазмия (жинсий яқинликдан роҳатланмаслик) ва жинсий майл сусайишига олиб келади.

Аёлларда туғруқдан кейин фригидлик туғиш пайтида турли жароҳатлар натижасида қин сезувчанлигининг пасайишидан юзага келиши мумкин. Соғлом аёлда ҳомиладор бўлиб қолишдан қўрқув ҳисси ҳам жинсий майлни сусайтириб, оргазмга йўл бермайди.

Тухумдон ва буйрак остидаги ўсмалар таъсирида эркаклик гормони (тестостерон) даражасининг ортиб кетиши, аксинча жинсий майл ортишига ёки жинсий дисфункцияга сабаб бўлиши мумкин. Жинсий майлнинг ортиб кетиши миянинг органик зарарланиши — нейроинфекциялар, бош миянинг травматик касалланиши, мия ўсмалари, гиёҳванд моддалардан заҳарланиш натижасида ҳам юзага келиши мумкин.

Фригидликни гормонал препаратлар ёрдамида бартараф этиш мумкинми?

— Фригидлик гинекологик муаммолар сабаб юзага келган бўлса, гормонал ҳолатни мувозанатлаштирувчи дорилар ичиш тавсия этилади. Ёки ҳомиладорликдан сақловчи контрацептив воситалар ҳам қўрқувни енгиб, рисоладигидек жинсий ҳаётни тиклашда ёрдам беради. Баъзи ҳолларда қин контратсепсияси бу борадаги қийинчиликларни бартараф этишда қўл келади. Сабаби бунда қин қуруқлиги йўқолади.

Жинсий майлнинг ортиб кетиши ҳам гормонал мувозанатнинг бузилиши ёки гинекологик касалликлар оқибатида юзага келиши мумкинми? Буни даволаш керакми?

— Жинсий майлнинг ортиб кетиши гинекологик бузилиш саналмайди. У олий асаб фаолияти ва бош миядаги тўлиқ ўрганилмаган жараёнларга боғлиқ. Жинсий майл меъёри ҳам ҳаммада ҳар хил. Бироқ бу аёлда турли ноқулайликлар туғдираётган бўлса, албатта мутахассисларга мурожаат қилиши керак.

ЎҚИНГ:   Қизлик (бокиралик) пардаси

Жинсий майл кучли бўлсада, жинсий ҳаётдан қониқмаслик ҳам жинсий ёки эндокрин тизим ўзгаришларига боғлиқми?

— Жинсий майлнинг кучлилиги аёлнинг азият чекишига сабаб бўлса, бу руҳий патологиялар мавжудлигини билдиради. У «нимфомания» дея номланиб, аёллар сексопатологияси мутахассислари томонидан ўрганилади. Бироқ бунда гинеколог-эндокринолог аралашуви ҳам зарур. Чунки жинсий майлнинг ортиб кетишига, юқорида айтганимиздек, гормонлар таъсир қилган бўлиши мумкин.

Жинсий майл ортиши ёшга боғлиқми?

— Жинсий майл аёлларда ёшидан қатъи назар, яна бир муҳим жиҳат — жинсий ҳаётни бошдан кечирган ё кечирмаганига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд. Шунингдек, юқори жинсий майл ҳомиладорлик даврининг биринчи триместрида ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун ўзингизда жинсий ҳаётга доир муаммолар бўлса, уялмасдан мутахассисларга мурожаат қилинг.

Шаҳвоний бузилишларни психотерапия билан даволаш мумкинми?

— Аввало шаҳвоний бузилишлар одатда гормонал, соматик касалликлар таъсиридаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар, эмоционал кайфият, стресс, руҳий босим ва шунчаки бу борада билимсизликдан келиб чиқади. «Ҳақиқий фригидлик»дан жуда кам аёллар азият чекади. Қолган ҳолатлар «ёлғон фригидлик» ёки дисгамия дея юритилиб, бунда кўпинча жуфтликнинг бир-бирини қониқтириш «тили»ни билмасликлари сабаб бўлади. Айниқса психоген фригидлик кўп учрайди. Бунда аёлнинг (кўп ҳолларда жинсий ҳаётни энди бошлаган) хоҳиш-истаклари эркакнинг қўпол ҳаракатлари, ўзининг ортиқча тортиниши, ҳомиладор бўлиб қолишдан қўрқиши, турли ўй-хаёлларга берилиши, ноқулай шарт-шароит туфайли тормозланади. Ушбу ҳолатларга чек қўйилса, ҳеч қандай дори-дармонсиз ҳам зарур натижаларга эришиш мумкин.

Жинсий жиҳатдан бир-бирига номутаносиб жуфтликлар бўлиши мумкинми?

— «Ёлғон фригидлик» турли темперамент, тарбиядаги ўзига хосликлар, жоизлилик чегараси ҳақидаги тасаввур, турли-туманлилик, частота кабиларга боғлиқ ҳолда юзага келади. Аммо ўзаро тушуниш, меҳр-муҳаббат бор жойда феъ-атвор ва менталитетдаги «мен»ликни енгиш мумкин.

нимфомания ҳақида

Аёлларда нимфомания кўп учрайдими?

— Бундай нозик мавзуда аниқ статистика келтириш маҳол. Қолаверса, гиперсексуаллик мезонлари ҳам аниқ эмас. Бироқ аввалги адабиётларда 2.500 нафардан биттада нимфомания кузатилиши мумкинлиги тўғрисидаги қайдлар бор. Бу аёлнинг миллати ёки яшаш жойига кўра фарқланмайди.

ЎҚИНГ:   Нега эрингизни сева туриб, у билан бирга бўлишни истамаяпсиз?

Жинсий майл бузилишлари ҳолатининг меъёр ва патология чегараси борми?

— Аёлга суткасига 2 маротаба жинсий қониқиш ҳисси зарур бўлса ва аёл саломатлигида бу билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кузатилмаса, демак, ҳаммаси жойида. Мабодо бу майл атрофдагиларга, ижтимоий ҳаётга салбий таъсир қилса, албатта мутахассисларга мурожаат қилиш лозим.

Бу борадаги муаммолар феъл-атвор ва темпераментга боғлиқ эмасми?

— Нимфомания баъзи шахс тоифаларида — истериод ёки эпилептоидларда кўп учрайди. Истероидлар (айниқса ўсмир қизлар) жинсий яқинликни муҳаббат, тан олиш, яхши кўриш маъносида қабул қилишади. Эпилептоид шахслар эса миядаги структуравий ўзгаришлар натижасида табиатан шундай бўлишади.

Нимфомания туғма ўзига хосликми, ёки?…

— Ҳар бир инсонда шаҳвонийлик шаклланишига таъсир қилувчи омиллар жуда кўп: ирсият, тарбия ва ҳоказо. Болани ортиқча эркалаш унинг келажакдаги жинсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ёки ўз-ўзига паст баҳо бериш, ўзини тўла-тўкис деб билмаслик, имкониятларини чегаралаш ҳам руҳий гиперсексуалликка, жинсий майл бузилишлари каби салбий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Гиперсексуалликдан азият чекувчи аёл қандай чора кўриши керак?

— Жинсий майл бузилишлари ҳолати сизни безовта қилса, биринчи галда психотерапевт билан маслаҳатлашинг. Агар зарур бўлса, сизни гинеколог, эндокринолог, уролог каби шифокорларга юборишади.

Ишқий муносабатлар ва қандли диабет

Қандли диабетнинг ҳар икки тури (инсулинталаб ва инсулинталаб бўлмаган) ҳам эркакда, ҳам аёлда жинсий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Гап шундаки, жинсий яқинлик учун организм жуда кўп (600 килокалория) энергия сарфлайди ва бу қонда қанд миқдорининг кескин ўзгаришини келтириб чиқаради.

  • Агар қонда қанд даражаси паст ва ошқозон бўш бўлса, жинсий яқинлик гипогликомия билан тугайди. Бу эса қатор асоратларни келтириб чиқаради.
  • Қондаги қанд даражаси баланд бўлса, бу, биринчидан, инсоннинг жисмоний фаоллигига салбий таъсир кўрсатади ва жинсий майлни сусайтиради. Иккинчидан, тўқималар намликни йўқотиб, табиий шиллиқ ажралмайди ва жинсий яқинлик кутилган натижани бермайди.
ЎҚИНГ:   Вагинизм - аёлнинг эркакдан нафратланиши

Эксперт: Лола Аҳророва, сексопатолог .
Манба: «Суғдиёна» газетаси.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Сексопаталогия » Аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва нимфомания

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.