Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладор аёллар учун сийнабанд

Ҳомиладорликнинг дастлабки муддатларидаёқ аёл киши кўкраги катталашгани ва сезувчан бўлиб қолганлигига эътибор беради. Бу ҳолатда оғриқ ва ноқулайликларни ҳис қилиш мумкин. Шунинг учун махсус бюстгалтерни танлайдиган пайт ҳам келди.

siynaband

Photo: Pixland

Кўпгина аёллар ҳомиладорликнинг айнан саккизинчи-тўққизинчи ҳафталарида махсус бюстгалтерларни тақишга ўтадилар. Олдинги модельлари кичкина келиб, ноқулай бўлиб қолади. Аввало ўз ички сезгиларингизга қулоқ осинг: агар одатдагиси ноқулайликларни юзага келтирса, демак янгисини олишингиз керак.

Ҳомиладорлар учун бюстгалтер қандай бўлиши керак?

Ҳомилали аёлнинг назокатли тана қисми боғичи мана қандай бўлиши керак:

  • Таркиби – фақат табиий матодан (пахта, зиғирпоя толаси). Синтетик матодан тайёрланган бюстгалтерлар кўкрак терисида ачишишларни қўзғатиши ва ҳатто эмчакда ёриқларни юзага келтириши мумкин.
  • Кенг боғичли – бу ҳомиладор учун мажбурий элемент ҳисобланади. Бундай бюстгалтер катталашаётган сут безларига тўлиқ қулайлик яратиб беради.
  • Ашёнинг кўп функционал бўлгани афзал. Агар сиз тақмаси олдида бўлган модельни танласангиз, кейинчалик, ҳали болани эмизаётганингизда ўзингизга «раҳмат» дейсиз.
  • Айнан ҳажмга мос бўлиши. Бюстгалтерни кўкракнинг кейинчалик катталашишини ҳисобга олиб тўкисроқ қилиб олмаслик керак. Бу ҳолда, у кўкракни етарлича яхши тутиб туролмайди.
  • Бурма ҳошияли ва айланмали бўлмасин. Аслида бундай модельлар мос келадию, лекин уларни кўпайтириб қўйишингизга тўғри келади. Чунки бундай бюстгалтерни тез-тез ювишга мажбур бўласиз, ҳадеб ювилаверган ашё эса титилиб кетади.

Ҳомиладорлар учун бюстгалтерларнинг турлари

Ҳа, бюстгалтерлар турлича бўлиши мумкин. Умуман олганда уларни танлаш ҳомиладорлик муддатига боғлиқ эмас, асосий ориентир – аёлнинг ўзини унда қандай сезиши. Қайси бирида сизга қулайроқ бўлса, шунисини танланг.

Ухлаш вақти учун бюстгалтер

Баъзилар шунчаки тунги кўйлакда ухлай олмайди, сабаби танасининг ҳар қандай ҳаракатида ноқулайлик ва ҳатто кўкракда оғриқ сезишдан холи бўлмаслиги мумкин. Айнан тунги бюстгалтерлар сизга қўл келиши мумкин, уларда туғруқдан кейин ҳам жонингизга оро киради, зеро, кўпчилик аёлларни мазкур муддатда ҳам сут безларининг юқори сезувчанлиги безовта қилиши мумкин.

Қўллаб турувчи бюстгалтер

Косачасининг чуқурлиги ҳамда кенг тутиб турувчи боғичлари билан ажралиб туради. Улар кўкракни сиқмайди, эзмайди ҳам, айни вақтда яхшилаб ушлаб туради. Сут безлари ҳажмдор бўлган аёллар учун у айни муддаодир.

Ҳомиладорлар учун топиклар

Уларни кечасию кундузи тақиб юрса бўлади. Улар кўкракни тутиб туради, тақишда қулай ва кўринишда ҳам чиройлидир. Улар анъанавий модельларнинг ўрнини бемалол боса олади.

Нима учун махсус бюстгалтерларни тақиш керак?

Биринчидан, бундай чора кўкрак катталашиб териси чўзилганида унда тилим-тилим чандиқлар пайдо бўлишидан сақлайди. Иккинчидан, бундай бюстгалтерларда ўзингизни қулай ҳис этасиз, барча ноқулайлик ва оғриқлар ҳомиладор бўлгунга қадар тутилган модельлар билан ортда қолади. Учинчидан, табиий матолардан тайёрланган яхши бичимдаги бюстгалтерларнинг афзаллигини билгач, сиз қўл учида андазаланган арзон-гаров синтетик модельлардан воз кечасиз.

Демак, ҳомиладор аёл учун бюстгалтерни тақиш нафақат мумкин, балки шарт ҳамдир. Кўкрак қичишмайди, теридаги қичима ҳам кетади, пировардида ҳомиладорликнинг майда ёқимсиз белгиси бўлмиш кўкракнинг таъсирчанлиги сизни ортиқча безовта қилмайди.

Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.