Аёл кўрки — кўкрак

Сийналар — кўкраклар табиат томонидан аёлга ато этилган энг гўзал, латиф, нафис бир мўжиза. Сийналар қоматни чиройли кўрсатадиган энг муҳим аъзолардан бири. Бундан ташқари бу аъзо янги-янги авлодларнинг дунёга келиб илк бор тотинадиган ризқи — она сутининг сарчашмаси, тириклик манбаи ҳам. Балки шунинг учун ҳам сийналар парваришига улғайиш жараёнида катта аҳамият берилади. Сийналар шаклини сақлаб туришда совуқ сув ва бадан тарбия муҳимдир.

Аёл кўрки — кўкрак

Кўкракни мунтазам ювиб туриш ва душ қабул қилиш ҳам тавсия этилади. Душда сийналарнинг ҳар бирини алоҳида пастдан тепага қарата ва айланасига ювиш лозим. Оддий ювишда эса бир бўлак матони совуқ сувда ҳўллаб (сувга бир оз узум сиркаси қўшиш мумкин) ювилади. Шундан сўнг кўкраклар ўртасидан ташқарига қараб айлана ҳаракатларда енгилгина сийпаланади. Кўкраклар ювилганидан кейин уларни зайтун мойи билан ёғлаб қўйиш фойдали. Бир оз сўлиб қолган кўкракларни навбати билан иссиқ ва совуқ сувда компресс қилиш тавсия этилади. Иссиқ сувга бир оз туз қўшиш, совуқ сувга эса узум сиркаси ёки лимон шарбати қўшиш мумкин.

Муолажа иссиқ сувдан бошланади. Сочиқни иссиқ сувда ҳўллаб кўкракнинг пастидан бошлаб ярим дақиқа босиб турилади. Сўнгра совуқ сувда ҳўллаб бир дақиқа давомида босиб турилади ва бу муолажа 10 марта қайтарилади, энг охирида совуқ сув билан тугалланади. Агар қаддингизни букиб, елкаларингизни тушириб юрсангиз кўкракларингиз паст бўлиб, осилиб туради. Елкаларни кериб, тик юрганда эса кўкрак мускуллари мустаҳкамланиб, сийналар ҳам тик ва куркам бўлади.

Кичкина кўкракка сийнабанд тақиш шарт эмас. Кўкрак катта бўлганда эса уни ҳам эстетик, ҳам гигиеник нуқтаи назардан тутиб туриш керак бўлади. Агар сиз сийнабанд тақмасликни одат қилган бўлсангиз ҳам спорт билан шуғулланган, ҳайз курган ва ҳомиладорлик пайтингизда уни, албатта, тақиб олишни унутманг. Бўлғуси оналар, эмизадиган оналар кўкрак шакли бузилмаслиги учун ҳатто ухлаб ётган пайтларида ҳам сийнабанд тақиб олишлари керак. Сийнабанд ўзингизга лойиқ, сийналарингизни яхши тутиб турадиган бўлиши керак. У кўкракларни юқорига жуда кўтариб юбормайдиган, бир-бирига жипслаштириб ёки меъёрдан ташқари узоқлаштириб юбормайдиган бўлсин.

Сийналарингизнинг чиройли бўлиши сиздан кўп вақт талаб этмайди. Бунинг учун, юқорида айтиб ўтилганидай, совуқ душда чўмилиш ва кўкракни дағал сочиқни ҳўллаб ишқалаб-ишқалаб артиш керак. Совуқ сув сийна терисини таранг қилади, ишқалаб артиш эса энг қулай массаж ҳисобланади. Кўкрак қафаси ва кўкрак безларини ривожлантириш учун мутахассислар тавсия этган бадан тарбия машқларидан унумли фойдалансангиз яна яхши.

Манба: Хотин-Қизлар Энциклопедияси.
Мавзуга алоқадор мақола: Аёл кўкрагини уй шароитида қандай қилиб катталаштириш мумкин?

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.