Соғлом оила - соғлом келажак

«Асалари сути» — фойдалими?

— «Асалари сути» деган нарса бор экан. Бир йилда бир марта она асаларидан олинар экан. Фарзанд кўришда эркак ва аёлга бирдек фойдаси бор деб эшитдим. Агар имкон бўлса шу ҳақида озгина маълумот берсангиз?

Файзулло Турсунович, уролог-андролог:

— Асалари сути асаларичиликнинг энг қимматли ва зарур маҳсулотларидан. Асалари сути турли моддаларга бой.
Таркибида аминокислоталар, углевод, витаминлар, микроэлементлар ва ферментлар кўп. Асалари сути 60-70% сув, қолган 30-40% қуруқ модда. Қуруқ модданинг 20-50% оқсиллар, 10-40% углеводлар, 5-15% мойлар, 1.5-3% витаминлар, минераллар, гормон, фермент ва бошқа биологик фаол моддалардан иборат.

Аминокислоталар: аспарагин, систеин, аргинин, лизин, лейсин, валин, пролин, глютамин, гамма-глобулин, изолейсин, оксипролин каби 22 хили бор.

Микро- ва макроэлементлар: рух, марганец, кобальт, темир, алюминий, хром, висмут, олтин, никель, кальций, калий, фосфор, натрий, мис каби 100 дан ортиқ элементлар мавжуд.

Углеводлар: глюкоза, фруктоза, рибоза, сахароза, малтозалар бор.

Ферментлар: инвертаза, амилаза, каталаза, протеаза, глюкооксидаза, фосфатаза, холинестераза ва аскорбинооксидаза.

Таркибидан келиб чиққан холда асалари сутининг шифоли ва озуқавий хусусиятлари кўп. У асаб, юрак-қон томир, сийдик таносил тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, бўғимлар ва суяк, мушак, ўпка ва нафас олиш тизими фаолиятига фойдали таъсир қилади.
«Асалари сути» фарзандсзликка давоми

Сийдик таносил тизимида таъсири моддалар алмашинувини тезлаштиради, одамни тетиклаштиради. Уйқу яхшиланади. Инсоннинг фарзанд кўра олиш ёшини узайтиради, шахват ва шахвоний қувватни кучайтиради, сурункали таносил касалликларини енгишда ёрдам беради. Шу қаторда бефарзандликда хам фойдаси бор.

Асалари сутини кунига 2-3 маҳал овқатдан 30 минут аввал қабул қилинади. Кечқурун уйқудан 3 соат аввал ичиш керак. Қабул қилиш дозаси ишлаб чиқарувчи маҳсулоти ва унинг шаклига боғлиқ. Шу сабаб кўрсатмада кўрсатилганига қараб қабул қилиш керак. Стандарт даво курси 1-2 ой. Асалари сутидан микроклизмалар қилиш мумкин ва свечалар ясашда ҳам фойдаланиш мумкин.

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *