Соғлом оила - соғлом келажак

Аноргазмия — жинсий алоқада оргазмни ҳис қилмаслик

Аноргазмия – жинсий функция бузилиши бўлиб, бу ҳолат оргазмни ҳис қилмаслик билан характерланади. Аноргазмия аёлларда кўп учрайди. Эркакларда аноргазмия кам кузатилади ва 35 ёшдан кейин ривожланиши мумкин.

аноргазмия

Касаллик бирламчи (ҳеч қачон оргазмни ҳис қилмаган) ва иккиламчи (бемор оргазм ҳис қилмай қўйган яъни аввал оргазм ҳис қилган, ҳозирда эса йўқ). Бундан ташқари қуйидаги турлари фарқланади:

  • Ситуацион – оргазм фақат маълум бир шароитлардагина бўлади, шу шароитлар бўлмаса, оргазмни ҳис этмайди;
  • Коитал – оргазм турли усуллар билан эришилиши мумкин, лекин жинсий алоқа пайтида ҳис этмайди;
  • Нимфоманик – узоқ муддат таъсирланганда юқори қўзғолишни ҳис этади, лекин оргазмга эриша олмайди;
  • Спорадик – жинсий алоқанинг турли шаклларида оргазмга эришилади, лекин доимо ҳам эмас.

Аноргазмия сабаблари

  • Жинсий системанинг туғма нуқсонлари;
  • Жинсий система касалликлари;
  • Қин деворининг чўзилиши (туғруқдан кейин) натижасида сезувчанликнинг камайиши;
  • Жинсий алоқада оғриқ;
  • Психологик омиллар (жинсий шеригининг қўпол ҳаракати, зўрлаш, жинсий шеригининг салбий муносабати);
  • Баъзи бир дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш (антидепрессантлар, орал контрасептивлар);
  • Жинсий шерикларнинг жинсий уқувсизлиги.

Аноргазмия белгилари

  • Жинсий алоқадан ҳузур олади, лекин оргазмни ҳис қилмайди;
  • Жинсий яқинликда ёқимсиз ҳиссиётлар бўлади, оргазмни ҳис қилмайди;
  • Беморда жинсий алоқага қизиқиш йўқ.

Аноргазмия диагностикаси

Ушбу касалликни аниқлаш ва даволаш учун шифокор-сексолог беморни умумий кўрик ва лозим топилса, жинсий шеригини ҳам кўрикка таклиф қилиши мумкин. Шунингдек, гинеколог маслаҳати ҳам керак бўлиши мумкин.

Аноргазмия касаллигини даволаш

Аноргазмия касаллигини даволашда гормонал воситалари, антидепрессантлар, транквилизаторлар, витаминлар, физиотерапевтик муолажалар (электростимуляция, гидротерапия, вибромассаж) каби воситалардан фойдаланилади.

Аноргазмия профилактикаси

  • Сийдик чиқариш йўллари касалликларини ўз вақтида даволаш;
  • Гинеколог кўригидан доимо ўтиб туриш;
  • Жинсий ҳаёт муаммолари бўлса сексологга мурожаат қилиш.

Ушбу мақолани ўқишни тавсия этамиз: Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши