Sog'lom oila - sog'lom kelajak

Аменорея — ҳайз циклини 6 ойдан кўп бўлмаслиги

Аменорея – фертил ёшда (16-45) ҳайз циклини 6 ойдан кўп бўлмаслиги. Бирламчи ва иккилмачи аменорея мавжуд.

  • Бирламчи – аёл ҳеч қачон ҳайз кўрмаган;
  • Иккиламчи – патологиядан сўнг ҳайз йўқолиши.

Аменорея, Hayz kelmasligi

Аменорея сабаблари

Физиологик:

  • Ёшга хос – кеч жинсий етилиш ёки эрта климакс;
  • Ҳомиладорлар аменореяси (лактацион аменорея);
  • Ички жинсий аъзолар олиб ташланганда ёки махсус медикаментоз даволанганда хайз бўлмаслиги.

Патологик:

  • Чин – соматик касалликлар ёки нерв-психик бузилишлар (гонадалар шикастланиши, Даун, Тернер синдромлари, онкологик касалликлар, гипоталамус ва гипофиз бузилишлари, стресc ва анорекция натижасида овуляцион цикл бузилиши);
  • Сохта – менструал циклда ўзгаришла йўқ, жинсий аъзолар аномалиялари қон чиқишига тўсқинлик қилади.

Аменорея белгилари

Хайз йўқлиги, бепуштлик, семизлик, маскулинизация, гирсутизм, ички аъзолар фаолияти бузилиши.

Аменорея диагностикаси

Физиологик сабабларсиз хайз бўлмаслиги бутун аъзолар системаси текширилишига олиб келади.

Аменорея касаллигини даволаш

  • Чин аменорея – асосий касаллик даволанади;
  • Сохта аменорея – жинсий аъзолар ўтказувчанлиги, физиологик тўсиқлар бартараф этилади.
  • Бирламчи ва иккиламчи аменореяни комплекс даволаш лозим. Агар организмда қайтмас жараёнлар ривожланмаган бўлса, ўтказилган даво чоралари муваффақиятли кечади.

Аменорея асоратлари

Бепуштлик.

Хавф гуруҳи

  • Генетик, нерв-психик, орттирилган соматик касалликлар;
  • Оғир туғруқлар, кечки даврларда ҳомилани олиб ташлаш.

Аменорея профилактикаси

  • Абортлардан сақланиш (аборт ёки оғир туғруқдан сўнг иккиламчиа аменорея);
  • Сурункали касалликларни даволаш.
O‘QING:  Репродуктив саводсизлик: Умуман ҳайз кўрмаганман!

Аменорея — ҳайз циклини 6 ойдан кўп бўлмаслиги

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.