Эшак еми
Янги сельдерей илдизидан сиқилган шарбатни бир кунда 3 марта таомланишдан ярим соат олдин, то тузалгунингизча қабул қилинг.
Дерматит
Дерматит юзага келган тери соҳасига эман илдизидан компресс қилинг ёки тери юзасини ювинг. Наъматак дамламасидан компресс қилиш ҳам яхши натижа беради.
Экзема
Олма сиркасига паxтани озгина намланг-да, экзема устидан суртинг. Ёки бир бўлак карамни қайноқ сувда юмшатиб зарарланган жойга қўйинг.
Кимёвий тозалаш воситаларига аллергия
1 ст илиқ сувга бир ош қошиқ истеъмол содасидан солинг-да, 15 дақиқа қўлларингизни аралашмага солиб туринг. Кейин қўлларни қурутиб, илиқ зайтун ёғидан суртиб қўйинг. Муолажани бир кунда бир марта такрорлаш кифоя.
Тери қичишиши
Янги сиқилган картошка шарбатидан бир кунда икки марта 2-3 ош қошиқдан 1 ой давомида ичинг.
Диққат!
Ушбу муолажаларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда бажаринг.
Ҳомиладор аёллар учун махсус «Ҳомиладорлик» рукни остида фойдали мақолалар эълон қилинмоқда.