Соғлом оила - соғлом келажак

Альгоменорея — ҳайз давридаги оғриқлар

Ҳайз вақтидаги оғриқ (альгоменорея) сабаби турлича бўлиши мумкин. Улардан бири бачадоннинг нотўғри жойлашуви ёки яхши ривожланмагани. Бу сабаблар бачадондан қон оқими чиқишини қийинлаштиради ва унинг қисқаришини кучайтиради.

Альгоменорея асаб касалликлари, яллиғланиш жараёнлари ва таносил тизими хасталиклари асорати бўлиши ҳам мумкин. Сабабини топиш учун гинекологга мурожаат қилинг. Оғриқ кучли бўлганда но-шпа ичинг. Шунингдек, Е витамини ҳам аҳволни яхшилашда ёрдам беради. Ҳайз циклининг дастлабки 3 кунида 300 мг.дан қабул қилиш мумкин.

Муборак ПИРИМҚУЛОВА, шифокор-гинеколог.
Sugdiyona.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.