Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳайз нима? Ёш қиз ва оналарга маслаҳатлар

Ҳайз цикли-ритмик ва циклик қайталанувчи горманал ўзгаришлар болиб организмни ҳомлаорликка таёрлашдир.Ҳайз — ой кўришнинг бошланиши қизларнинг балоғатга етганидан нишона. Бу қизлар ва аёлларда ҳар 21—30 (кўпинча 28) кунда содир бўладиган, 3—6 кун давом этадиган биологик жараён. Ҳайз пайти асосан тухумдон ва бачадонда ўзгариш рўй беради, бачадондан маълум миқдорда қон кетади.

ҳайз нима

Қизларнинг биринчи ҳайз кўриши

Бу асосан қиз болаларда иккиламчи жинсий белгилар (кўкрак-сут бези тўлишиб, қов усти ва қўлтиқда жун ўсиши ва б.) етилганидан кейин бошланади. Қизларнинг қачон ҳайз кўра бошлаши ва муддати уларнинг соғлиғи ва турмуш тарзига, шунингдек турар жойи ва иқлимга боғлиқ. Қизларнинг ҳайз кўриши кечикса, яъни улар (15—16 ёшгача ҳам ҳайз кўрмасалар), албатта, аёллар маслаҳатхонасидаги мутахассис врачларга учрашиш тавсия этилади. Ойлик қон келишнинг мароми, муддати, кўп ёки озлиги, оғриқли-оғриқсиз кечиши қиз боланинг аҳволига, унинг шахсий гигиенага нечоғли риоя этганига боғлиқ. Одатда, соғлом, чиниққан, жисмоний тарбия билан шуғулланган ва тўғри овқатланган қизларда ҳайз келиши нисбатан билинмай ўтади.

Нимжон, салга касалга чалиниб, тез-тез толиқиб қоладиган қизлар эса ҳайз пайтида силлалари қуриб, бошлари оғриётганидан, қорни ва беллари сирқираётганидан шикоят қиладилар. Бир неча ой давомида қизингизнинг ҳайз кўриши бир маромга тушиб, оғриқ йўқолмаса, врачга мурожаат этиш керак. Ҳайз кўриш муддати бошида ўзгарувчан бўлиб, кейинчалик аниқ қарор топади ва 21—24, 25—28, 29—32 кунда бир маромда келиб туради. Қиз бола организми балоғатга етиш даврида ҳиссиётларга бой, яхши ва ёмон кайфиятларга ўта берилувчан бўлади.

Ҳайз бузилишига сабаб

Асабий ва руҳий бузилишлар, турмушдаги нохушликлар, жисмонан ва ақлий жиҳатдан толиқиш, шунингдек айрим юқумли касалликлар ҳайз маромининт бузилишига сабаб бўлади. Шунинг учун бу даврда қизлар билан ниҳоятда эҳтиёт бўлиб муомала қилиш, уларнинг руҳан ва жисмонан зўриқишига, толиқишига йўл қўймаслик зарур. Қизлар биринчи бор ҳайз кўрганда бу ҳақса кўпинча тасаввурга эга бўлмаганлари сабабли жуда ҳаяжонланадилар. Бунинг олдини олиб оналар, опалар қиз болани ҳайз кўришга олдиндан тайёрлаб борганлари маъқул. Масалан, қизингиз тўққиз — ўн ёшга киргандаёқ уларга ҳайз ҳақида дастлабки тасаввурни беринг.

Акс ҳолда бу жараённинг кутилмаганда бошланиши қизингизда қўрқувгина эмас, бошқа нохуш кайфиятларни ҳам юзага келишига сабаб бўлади. Бундан ташқари ҳайз табиий физиологик жараён бўлишига қарамай, ёш организм учун катта синов ҳамдир. Ўз вақтида онасидан керакли маълумотни олмаган қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавобни бошқа манбалардан ахтара бошлайдилар. Ҳар бир аъзонинг ўзига хос хусусияти борлигини ҳали тўла англаб етмай баъзан китобдан, баъзан дуч келган жойдан эшитган маслаҳатларга кўр-кўрона эргашадилар. Оқибат ўзлари ҳам билмай тузатиб бўлмас хатоликларга йўл қўядилар.

Фойдали мақола: Ҳайз цикли бузилиши хавфлими?

Ҳайз кўриш даврида гигиена

Гигиена қоидаларига айниқса ҳайз даврида қаттиқ амал қилиш керак. Айниқса, жинсий аъзоларни озода тутиш лозим, чунки ҳайз қони инфекция кўпайиши, уни қин ва бачадонга кириши учун жуда қулай ҳисобланади. Ҳайз кўрганда кунига камида икки-уч марта қайнатилган илиқ сув билан остини ювиш лозим. Жинсий аъзони фақат хўжалик совуни билан ювган маъқул. Атир совун, паста ва турли шампунларни ишлатмаганингиз яхши. Ҳайз даврида ванна қабул қилиш, очиқ сув ҳавзаларида, ҳовузларда чўмильиш, қуёш нурида тобланиш тавсия этилмайди.

Фақат илиқ душ қабул қилиш мумкин. Жисмоний зўриқтирадиган машқлар билан шуғулланмаслик керак, лекин эрталаб бадан тарбия қилиш мумкин. Ҳайз кўришда қўйиладиган боғловни тез-тез алмаштириб туриш зарур, иссиқроқ лозим (ритуза) кийиб юриш керак. Ҳайз кўрганда аччиқ, нордон, шўр нарсалар истеъмол қилмаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик керак, акс ҳолда кўп қон кетади. Қиз болаларда ҳайз мароми дастлаб бир оз тартибсиз ўтиши мумкин. Аёлларда эса ҳайз маълум кунларда бошланиб, доимо бир маромда оғриқсиз кечади. Аёлнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди. Умри давомида ҳайз маромини кузатиб бориш учун аксарият аёллар ўзларига мослаб махсус ҳайз тақвимлари (календарь) тузиб оладилар ва унга ҳайз куни муддати ва бошқа маълумотларни мунтазам қайд қилиб борадилар. Худди шу удумни балоғатга етган қизингизга ҳам ўтказсангиз ёмон бўлмайди.

манба: uzbaby.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.