Соғлом оила - соғлом келажак

Жинсий фаолликни оширувчи Кегел машқлари ҳақиқатдан фойдалими?

Кегел машқлари жинсий аъзо мушакларини ривожлантиришга йўналтирилган машқлар йиғиндиси ҳисобланади. Машқлар ХХ асрнинг ўрталарида гинеколог Арнолд Кегел томонидан аёллар учун ишлаб чиқилган бўлиб, кейинчалик нафақат аёллар, балки эркаклар саломатлиги учун ҳам муҳим машқлар эканлиги ўз тасдиғини топди ва оммалашиб борди.

kegel mashqlari

Ҳозирги вақтда қадар кўпгина гинеколог, андролог, сексопатологлар ўз беморларига ушбу машқларни тавсия қилиб келишмоқда ҳамда керакли ва кўзланган натижаларга эришилмоқда.

Кегел машқлари жинсий йўллардаги баъзи касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади, масалан, энурез (сийдик тутолмаслик), простатит, тўғри ичак касалликларидан бавосир (геморрой), энкопрез (ахлатни мунтазам тутолмаслик) касалликлари профилактикасида ва даволашда тавсия этилади. Бундан ташқари, жинсий фаолиятни тартибга солишда (эрта бўшалиш, аноргазмия ва бошқалар) қўлланилади. Машқларни бажаришнинг энг муҳим жиҳати шундаки, машқларни мунтазам бажариб бориш чаноқ бўшлиғида қон айланишини яхшилайди, натижада ушбу соҳадаги энг муҳим аъзоларнинг нормал иш фаолияти рағбатлантирилади.

Қуйида қандай ҳолатларни бартараф қилиш ёки олдини олиш учун Кегел машқлари қўлланилиши ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.

Кегел машқлари қандай ҳолатларда аёлларга тавсия этилади?

  1. Сийдик тута олмаслик (энурез) ни даволаш ва олдини олиш учун;
  2. Геморрой касаллигини олдини олиш ва бартараф қилиш;
  3. Кичик чаноқ аъзоларида кузатиладиган яллиғланиш жараёнларини даволаш ва олдини олиш учун;
  4. Организмни бўлажак ҳомиладорликга ва туғруқ жараёнига тайёрлаш, уларнинг ортиқча безовталикларсиз ва осон ўтиши учун;
  5. Туғруқдан сўнг туғруқ йўлларидаги тўқималарнинг тикланиши, асоратларнинг тезда йўқолиши учун;
  6. Мижоз сустлиги ёки соғлом жинсий майлнинг йўқолишини ҳолатини бартараф қилиш учун;
  7. Аноргазмия ҳолати юзага келмаслигининг профилактикаси учун тавсия этилади.

kegel mashqlari

Бу машқларни бажариш фақатгина юқорида санаб ўтилган ҳолатларни бартараф қилиш ёки олдини олиш учун қўлланилибгина қолмай, балки организмнинг умумий ҳолатини яхшилаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги Арнолд Кегел томонидан ҳам таъкидлаб ўтилган.

Умуман олганда Кегел машқларини бажариш аёл ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган ҳомиладорлик, туғруқ каби табиий жараёнларни осон кечишига, жинсий муаммоларнинг умуман кузатилмаслигига ёки жуда кам кузатилишига ёрдам беради. Ва бу машқ эркакларда ҳам аёлларда ҳам жинсий ҳаёт сифатини яхшилашда қўлланиладига энг зарарсиз ва фойдали усуллардан биридир.

Кегел машқлари қандай ҳолатларда эркакларга тавсия этилади?

  • Простатит касаллигини даволаш ва олдини олиш учун
  • Бавосил (геморрой) касаллигини олдини олиш ва бартараф қилиш учун;
  • Қовуқ назоратини яхшилаш учун;
  • Томчилаб пешоб ажратишни бартараф қилиш учун;
  • Энурез ва энкопрез ҳолатини олдини олиш ва бартараф қилиш учун;
  • Жинсий заифликни олдини олиш ва бартараф қилиш учун ва жуда кўплаб муаммоли ҳолатларда тавсия этилади.

Биз мақолада Кегел машқларининг фойдали жиҳатларида қисқагина тўхталиб ўтдик, лекин бу машқларнинг репродуктив аъзоларнинг нормал иш фаолияти учун жуда муҳим томонлари ҳали жуда кўп. Мақоламизни шу ерда якунлаймиз ва келгуси мақоламизда Кегел машқлари қандай бажарилиши тўғрисида сизга маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Ўқишингизга тавсия этамиз: Жинсий алоқа сирлари

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Изоҳлар

  1. Набижон

    Кегел машкларини кандок бажарилиши хакида батафсил маьлумот берсангиз?

Fikr bildirish

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *